Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Sultanova TA'LIM» ўқув марказида солиқларни ўрганамиз

24.10.2017

28 октябрь куни Ўзбекистон бухгалтерлари федерациясининг таълим дастурлари бўйича ҳамкори бўлган «Sultanova TA'LIM» ўқув марказида «Солиқ солиш» деб номланган ўқув курси бошланади.

 

Ўқитувчи – Оксана Вячеславовна ОГНЕВЧУК — CIPA халқаро сертификати, ДипИФР (МҲХС – ACCA бўйича диплом) дипломи соҳиби, сертификатланган профессионал бухгалтер, Бухгалтерлар федерациясининг «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот», «Аудитнинг халқаро стандартлари» ва «Солиқ солиш» фанлари бўйича сертификатланган ўқитувчиси, ЎБФнинг раис ўринбосари, «SGS TashkentLtd»нинг молиявий директори.

 

Курс солиқ солиш соҳаси бўйича билим олиш, малакаларини ривожлантириш ҳамда бухгалтерларнинг миллий ва халқаро сертификатлаш дастурларидан ўтиш истагида бўлган амалиётчи бухгалтерлар ва ташкилотлар раҳбарларига мўлжалланган.

 

Ўқув курсининг мақсади – бу солиқ соҳасининг барча йўналишлари бўйича билим олиш:

  • солиқ қонунчилиги тизими,
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар турлари ва синфлари,
  • солиқ мажбурияти тушунчаси,
  • солиқ текширувини ўтказиш тартиби,
  • солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик,
  • солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби,
  • халқаро солиқ муносабатларининг ўзига хосликлари.

 

Шунингдек, тингловчилар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашни, аниқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда солиқ қонунчилиги меъёрларидан фойдаланишни ўрганишади.

 

Ўтказилиши санаси: 28.10 дан 16.12 гача.

Ўтказилиш вақти: 9-00 дан 13-00 гача

Ўтказилиш кунлари: шанба, якшанба.

Давомийлиги – 60 соат, 15 та машғулот.

Тўлов: ЭКИҲнинг 4 баробари (599 100сўм).

Чегирмалар: ЎБФ аъзоларига – 10%, талабаларга – 8% ва ҳамкорлар мижозларига – 7%.

Машғулотлар қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 88.

Маълумотлар учун кеча-кундуз ишловчи телефон – (+99871) 120 30 10, е-mail:info@uzaccountant.uz

 

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз:

 

Диққат! «Солиқ солиш» имтиҳони натижаси  CIPA дастури бўйича «Солиқлар» имтиҳони натижаси тариқасида ҳисобга олинади. Батафсил қуйидаги ҳаволада: http://cipaprogram.org/news/68-press-reliz-federaciya-buhgalterov-uzbekistana.html

 

Таълим олиш орқали профессионал ривожланиш!

 

Реклама ҳуқуқи асосида.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум