Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сўмдаги энг фойдали омонатлар. 2018 йил, июнь

02.07.2018

Рус тилида ўқиш

Norma.uz порталида эълон қилинган аввалги шарҳ билан солиштирганда сўмдаги омонатлар бозори қанчалик ўзгарди? Тафсилотлар – бизнинг материалимизда.

Тўрт ойда омонат операциялари бозорида кўп ўзгаришлар юз берди. Яхши янгиликлардан бошлаймиз.

Мижозларда танлаш имкони ортди. Янги «Ўзагроэкспортбанк» ўз хизматларини таклиф этди. 27 та банкдан 26 таси омонат операциялари бозорида ишламоқда. Деярли барча банкларда нақд пулда ёки пластик карталардаги маблағлардан фойдаланган ҳолда омонат операцияларини амалга ошириш имкони мавжуд. Банкларнинг рақамлаштирилганлиги бозорни сезиларли даражада ўзгартирди. Февраль ойида фақат «Hamkorbank» АТБ онлайн-омонатларни таклиф этган бўлса, бугунги кунга келиб 13 та банк бундай имкониятни тақдим этмоқда.

Онлайн-омонатларда ҳамма иш масофадан туриб амалга оширилиши қулайлик туғдиради. Онлайн-омонат очмоқчи бўлган банкнинг пластик картаси ва мобил иловага эга бўлишнинг ўзи кифоя. Ушбу хизматни тақдим этувчи айрим банкларда банкка бориб очиладиган омонатларда бўлгани каби йиллик фоиз ставкаси билан маблағ қўйиш мумкин. «InFinbank» АТБ ва «ЎзСҚБ» АТБда бошқа омонатлардагидан юқори фоиз ставкали онлайн-омонатлар мавжуд.

Банклар учун онлайн-омонатлар технологиялари янгилик эканлиги кўринмоқда. Материални тайёрлаш чоғида «Алоқабанк», «Асакабанк» ва «Капиталбанк»да онлайн-омонатлар очмоқчи бўлдик. Биринчи банкда илк уринишдаёқ бунга эришдик, иккинчисида бир неча бор уриниш талаб этилди, шундан кейин тизим омонат муваффақиятли очилганлиги ҳақида хабар берди. «Капиталбанк»да онлайн-омонат очиш учун қилган барча саъй-ҳаракатларимиз беҳуда кетди. Икки кун давомида тизим хатога йўл қўйилгани ҳақида хабар бераверди.

Банклар сайтларида ахборот янада кўпайди. Омонатлар бўйича фоиз ставкалари ҳақида ахборот берила бошлади. Бироқ кўп сайтлардаги ахборот эскирган. Яқинда жорий этилган, яъни амалдаги ставкалар ҳақида операторлардан эшитганларимиз сайтда кўрсатилганидан кўра 1–2% пастроқ бўлиб чиққанлиги ҳам нохуш кайфият қолдирди.  

Омонатлар бўйича фоиз ставкалари пасайди. Агар 2018 йил февралда йиллик 17–18% ҳисобида маблағ қўйиш мумкин бўлган бўлса, ҳозир энг фойдали таклифлар 15–16%ни ташкил этади.

Колл-марказлар операторлари кўпинча омонатлар ҳақида тўлиқ ахборотга эга эмаслиги афсусланарли. Онлайн-омонатлар ҳақидаги саволларга деярли барча ҳолларда қийинчилик билан жавоб топдик.

Энг юқори фоиз ставкасига эга омонатлар ҳақидаги ахборот жадвалда умумлаштирилган. Омонатларни жойлаштираётганда омонат операциясини амалга ошириш пайтидаги шартлар билан бевосита банкнинг ўзида диққат билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. Шарҳ банкларнинг бош офислари колл-марказлари операторларининг ахбороти асосида тайёрланди.  

Т/р

Банк

Нақд шаклдаги омонатлар

Пластик карталардан омонатлар

Онлайн-омонатлар

йиллик % 

шартлар

йиллик % 

шартлар

йиллик % 

шартлар

1

«Агробанк» АТБ

16

11 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 5 млн сўм. Фоизлар ҳар ойда ёхуд муддат тугагандан кейин тўланади. Омонатни тўлдириш назарда тутилмаган

16

11 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 5 млн сўм. Фоизлар ҳар ойда ёхуд муддат тугагандан кейин тўланади. Омонатни тўлдириш назарда тутилмаган  

15

11 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 100 минг сўм. Фоизлар ҳар ойда ёхуд муддат тугагандан кейин тўланади. Омонатни тўлдириш назарда тутилмаган

2

«Asia Alliance Bank» АТБ

16

6 ойлик омонат,  минимал омонат суммаси – 500 минг сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

16

6 ойлик омонат,  минимал омонат суммаси – 500 минг сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

15

3 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 500 минг сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

3

АТ «Алоқабанк»

16

28, 12, 3, 6 ва 1 ойга омонат очиш мумкин. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

16

28, 12, 3, 6 ва 1 ойга омонат очиш мумкин. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

14

9 ойлик омонат. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

4

«Асака» АТБ

15

12, 6 ва 1 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

15

12, 6 ва 1 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

14

3 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 500 минг сўм, фоизлар ҳар ой ҳисобланади

5

«Давр-банк» ХАТБ

16

6 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 50 минг сўм. Фоизларни тўлаш тартиби: омонат муддати тугаганда ёки ҳар чоракда

16

6 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 50 минг сўм. Фоизларни тўлаш тартиби: омонат муддати тугаганда ёки ҳар чоракда

6

«Ziraat bank Uzbekistan» (собиқ «UT BANK» АЖ)

10

12, 6 ва 3 ойга омонат очиш мумкин. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

10

12, 6 ва 3 ойга омонат очиш мумкин. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

7

«InFinbank» АТБ

12

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

12

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

15

90 кунлик омонат, минимал омонат суммаси – 100 минг сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

8

«Ипак йўли банк» АИТБ

10

12, 6 ва 3 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

10

12, 6 ва 3 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

10

3 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 500 минг сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

9

«Ипотека-банк» АИТБ

15

12, 6, 3 ва 1 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

15

12, 6, 3 ва 1 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

15

3 ойлик омонат. Фоизлар ҳар ой тўланади. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

10

«Капиталбанк» АТБ

16

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 100 минг сўм. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

11

«KDB Bank Uzbekistan» АЖ

12

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

15

12 ва 6 ойлик омонат. Минимал омонат суммаси – 200 минг сўм. Фоизлар ҳар ойда ёхуд омонат охирида тўланади

15

12 ва 6 ойлик омонат. Минимал омонат суммаси – 200 минг сўм. Фоизлар ҳар ойда ёхуд омонат охирида тўланади

13

ТИФ Миллий банки

16

1 йиллик омонат. Минимал омонат суммаси – 1 млн сўм. 1 млн сўм миқдорида пасайтирилмайдиган қолдиқни сақлаш шарти билан омонат бўйича кирим ва чиқим операциялари назарда тутилган. Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар омонатни сақлаш муддати тугаганда тўланади

«Ориент Финанс» ХАТБ

15

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 100 минг сўм. Мижоз дастлабки 6 ойда омонатни ёпса, фоизлар ҳисобланмайди

15

90 кунлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн  сўм. Мижоз дастлабки 6 ойда омонатни ёпса, фоизлар ҳисобланмайди

15

6 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм. Асосий сумма муддатидан олдин олинганда омонат бўйича фоизлар тўланмайди. Омонатни тўлдириш, узайтириш, омонатдан қисман олиш назарда тутилмаган

15

«Ravnaq-bank» ХАТБ

14

36 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм.  Фоизлар ҳар ой тўланади, счёт тўлдирилиши мумкин эмас

16

«Савдогар» АТБ

18

25 ойлик омонат, фоизлар ҳар чоракда ва муддат тугагандан кейин тўланади. 100 млн сўмдан ортиқ омонат қўйсангиз, омонат ставкаси бўйича ҳар ойда фоизлар тўланиши мумкин. Счётда 100 млн сўмдан кам маблағ бўлса, фоизлар ҳар ойда йиллик 17% ҳисобида тўланади

17

Садератбанк Тошкент

16

5 йилгача бўлган муддатга омонат, минимал омонат суммаси – 10 млн сўм. Омонат пайтида счётни тўлдириш ва олиш мумкин эмас

16

5 йилгача бўлган муддатга омонат, минимал омонат суммаси – 10 млн сўм. Омонат пайтида счётни тўлдириш ва олиш мумкин эмас

18

«Трастбанк» ХАТБ

16

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм

16

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм

19

«Туркистон» ХАТБ

16

6 ойлик омонат, фоизлар ҳар ой тўланади

14

14, 18, 24, 25 ойлик омонат, фоизлар ҳар ой тўланади

20

«Туронбанк» АТБ

16

3 ва 6 ойга омонат очиш мумкин. Фоизлар ҳар ой тўланади

16

3 ойлик омонат. Фоизлар ҳар ой тўланади

21

Ўзагроэкспортбанк

14

12 ойлик омонат. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

14

12 ойлик омонат. Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган

22

«ЎзСҚБ» АТБ

16

3 ойлик омонат, тўлдириш мумкин

16

3 ойлик омонат, тўлдириш мумкин

17

4 ойлик омонат, тўлдириш мумкин

23

«Универсал банк» ХАТБ

19

36 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 10 млн сўм.  Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган. Фоизлар ҳар ой тўланади

14

12 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 1 млн сўм.  Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган. Фоизлар ҳар ой тўланади

24

«Hi-TechBank» ХАТБ

15

12 ойлик омонат.  Омонатни тўлдириш, узайтириш, капитализация назарда тутилмаган. Фоизлар омонат муддати тугагандан кейин тўланади

25

АТ «Халқ банки»

14

5 ойлик омонат, тўлдириш мумкин. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат тугаганда тўланади

14

5 ойлик омонат, тўлдириш мумкин. Фоизлар ҳар ойда ёки омонат тугаганда тўланади

26

«Hamkorbank» АТБ

16

18 ойлик омонат, минимал омонат суммаси – 200 минг сўм. Омонат расмийлаштирилгандан кейин 5 ой ўтмасдан ёпилса, омонат бўйича фоизлар ҳисобланмайди. Омонат расмийлаштирилгандан кейин 5 ой ўтгач ёпилса, омонат бўйича фоизлар йиллик 16% ҳисобида тўланади. Омонат муддати тугагач, маблағлар қолдиғига йиллик 0,1% миқдорида фоизлар ҳисобланади

16

6 ойлик омонат, минимал омонат суммаси –  1 млн сўм. Ҳар ойда мобил счётга  фоизлар ҳисобланади. Қўшимча бадал ёки омонатнинг бир қисмини сарфлаш назарда тутилмаган. Оферта шартлари бузилганда ҳисобланадиган фоизлар 0,1%ни ташкил этади

27

«Микрокредитбанк» АТБ

14

6 ва 12 ойга омонат очиш мумкин. Тўлдириш ва ҳар ойда фоизлар тўланиши мумкин

10

6 ва 12 ойга омонат очиш мумкин. Тўлдириш ва ҳар ойда фоизлар тўланиши мумкин

14

6 ва 12 ойга омонат очиш мумкин. Тўлдириш ва ҳар ойда фоизлар тўланиши мумкин

Олег Гаевой.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум