Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сув таъминоти ягона биллинг тизимига уланади

14.06.2017

Ўзбекистонда сув таъминоти газ ва энергия таъминоти сингари коммунал хўжаликнинг ягона биллинг тизимига уланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди.

 

Уй-жой коммунал хизматлари секторининг ривожланиши энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Хизматлар учун ўз вақтида тўлов киритилмаслиги, қарздорликларнинг жорий аҳволини текширишнинг самарасиз усуллари коммунал тизимларнинг янгиланишига тўсқинлик қилади. Оқибатда ҳамма ютқизади – бошқарувчи компаниялар, ресурслар билан таъминловчи ташкилотлар, аҳоли ҳамда бизнес. Биллинг тизимининг жорий  этилиши мазкур муаммоларнинг ечимини топишга қаратилган.

 

«Коммунхизмат» агентлиги дастурчиси Абдуғани Абдраимовнинг сўзларига кўра, устамалар ва тўловларни автоматик ҳисоби йўлга қўйилганига анча бўлди. Аммо маълумотлар ягона тизимга уланмаган эди. Биринчилардан бўлиб биллинг тизимига газ ва электр энергияси таъминоти тузилмалари кирди. Бу йили эса сув таъминоти ва канализация тузилмаларини ҳам қўшишга қарор қилинди. Ҳозирда биллинг тизимига Тошкент шаҳри, Тошкент ва Хоразм вилоятлари уланган. 1 июль куни Сурхондарё вилояти қўшиб бўлинади, 2017 йилнинг оихиригача эса барча ҳудудларни улаш режалаштирилган.

 

Ягона биллинг тизимига уланиш тугатилганидан кейин барча коммунал хизматлар бўйича ЯИДҲПга интеграциялаштирилган онлайн хизмат ишга туширилади.

 

Хизмат квартира тўлови бўйича ҳисобларни кўриш, коммунал тўловларни назорат қилиш, ускуналар кўрсаткичлари ҳисобини юритиш, квитанциялар нусхасини чоп этиш, банк карталари ёрдамида тўлаш имконини беради.

 

Сув таъминоти ва канализация ташкилотларини ягона биллинг тизимига улаш Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2015 йилдаги N 306-сон Қарори доирасида амалга оширилмоқда.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум