Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорлар бирлашмаларига аъзолик мажбурий бўлади

13.06.2018

Рус тилида ўқиш

12 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.


Қонунчилик палатаси ахборот хизматининг хабар беришича, депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Муҳокамада таъкидландики, тадбиркорлар бирлашмаларига мажбурий аъзоликнинг киритилиши бизнес ҳамжамиятини ўзаро уйғунлаштиради ва иқтисодиётнинг умуман ривожланишига ижобий таъсир этади. Қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани бизнес ҳамжамиятини институционал ривожлантириш орқали такомиллаштиришга қаратилган;


«Медиация тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, у Қонунчилик палатасининг www.parliament.gov.uz. расмий веб-сайтига, шунингдек депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларига жойлаштирилган бўлиб, бу сайловчи-обуначиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олиш имконини берди;


«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. Ҳужжатда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер ости сувларидан рухсатсиз сув олиш учун  жавобгарлиги кучайтирилиши назарда тутилган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум