Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорлар ҳуқуқлари Адлия вазирлиги ҳимоясидадир

12.08.2016

Адлия вазирлигида “Тадбиркорлар ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланиши мустақиллик маҳсулидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Иштирокчилар ўз чиқишлари ва муҳокамаларда қайд қилганларидек, хусусий мулк ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир бир қатор қонун ҳужжатлари такомиллаштирилди, рухсат бериш тартиб-таомиллари қисқартирилди, ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этишга оид муҳим аҳамиятга эга бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилинди, тадбиркорларда моддий-техника ва молиявий ресурслар олишлари учун кенг имкониятлар пайдо бўлди, бизнес-муҳити яхшиланди. Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари ва рухсат бериш тартиботлари анча қисқарди, рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобот тизими соддалаштирилди. Уларнинг молиявий хўжалик фаолиятини фақат солиқ органлари текшириши, тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий таъсир чораларининг фақат суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди.

 

Бу каби кўрилаётган чоралар тадбиркорларнинг сони ва уларнинг республика иқтисодиётидаги улушини йилдан-йилга ошишига хизмат қилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда 580 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, кичик бизнес улуши ялпи ички маҳсулот таркибида 56,7%ни, аҳоли бандлиги соҳасида эса 77%ни ташкил этмоқда.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Давлат раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва у билан тасдиқланган Дастурда айнан шу масалалар  ўз ифодасини топди. Ушбу Фармон тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун яна бир ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Фармон билан тасдиқланган Дастурда белгиланган вазифаларни амалиётга тўлиқ татбиқ этиш мақсадида 12 та норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 2015 йилнинг 21 августидан кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилинишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 10 та кодексига ҳамда 33 та қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасига киритилган қўшимчага кўра, тадбиркор томонидан солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жинояти натижасида давлатга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганда, жавобгарликдан озод этилиши белгиланди. Натижада ҳозирга қадар 40 нафардан ортиқ  тадбиркор зарарни қоплаганлиги учун жавобгарликдан озод этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ, солиққа оид бир нечта ҳуқуқбузарлик учун молиявий жариманинг миқдори энг кўп белгиланган жарима миқдоридан ошмаслиги тартиби ўрнатилди. Илгари ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима ҳисобланиб, уларнинг умумий миқдори қўшиб чиқарилар эди.

 

Бундан ташқари, ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, суд молиявий жариманинг энг кам миқдоридан ҳам камроқ жарима белгилашга ҳақли эканлиги белгиланди. Айтиш жоизки, илгари судда ушбу ваколат йўқ эди.

 

Шунга мувофиқ, хўжалик судлари томонидан 500 га яқин ҳолатда молиявий жарималар ҳуқуқбузарлик мажмуи бўйича қўлланилган бўлса, 200 дан ортиқ ҳолатда эса белгиланган молиявий санкциянинг энг кам миқдоридан ҳам камроқ молиявий санкция қўлланилди.

 

Шу ўринда қайд этиш лозимки, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш, уларнинг жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида 70 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 380 дан зиёд имтиёз ва преференциялар белгиланган.

 

Мисол учун, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминловчи кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини солиқ текширувидан ўтказишда 2017 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача мораторий қўлланишини назарда тутувчи преференция мавжуд. Қўлланилган мораторий натижасида 15 849 та тадбиркорлик субъекти 2016 йил текшириш  режасига киритилмади.

 

Тадбирда шунингдек хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг роли ва аҳамиятини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган вазифалар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

 

Жорий йилнинг 1 ярми давомида тадбиркорлик соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1 208 та тақдимнома, 955 та огоҳномалар киритилиб, кўрилган таъсир чоралари натижасида 979 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, шу жумладан 52 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хусусий сектор ҳуқуқларини чеклайдиган 837 та ноқонуний ҳужжатлари қонунга мувофиқлаштирилди.

 

Танқидий муҳокамаларда назорат қилувчи органлар масъул ходимлари томонидан қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан белгиланган талаблар даражасида иш олиб борилиши қонунийликни таъминлашга, тадбиркорларнинг давлат органларига нисбатан ишончи ортиши ва ўз навбатида иқтисодиётдаги улушининг янада кўпайишига хизмат қилиши эътироф этилди.

 

Давра суҳбат якунида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларнинг таклифлари асосида келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган аниқ вазифалар юзасидан тегишли давлат органларига тавсиялар қабул қилинди.

 

Ушбу тадбирда тадбиркорлик субъектлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

 

Маъруф УСМАНОВ

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Адлия вазирлиги бошқармалари қайта тузилади

Бир дарча" марказларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

                                                                    

 

Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Мавжуд ер майдони туман заҳирасига қайтарилгач фермер хўжалигини тугатиш-беркитиш шартми ёки фермерлик хўжалиги хизмат кўрсатиш фаолиятини давом эттирса бўладими? 2. Қандай ва қанча миқдорда солиқ тўлашимиз лозим бўлади?

 

Чел элда Савдо уйини ташкил этиш хужжат билан қайси тартибда расмийлаштирилади? Савдо уйининг устав фондини таъсисчи корхоналар маҳсулоти ҳисобига шакллантиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу холатларда солиқ оқибатлари келиб чиқадими? Савдо уйи номига маҳсулотларни экспорт қилиш хужжат билан қайси тартибда расмийлаштирилади?

 

Тошкент шахрида рўйхатдан ўтказилган МЧЖни бошқа шахарга кўчириш мумкинми? Агар мумкин бўлса буни қандай амалга ошириш мумкин? Қандай этаплардан ўтиш керак ва ушбу жараённи нимадан бошлаш керак?

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16