Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсдан квартира сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллаш мумкин Давлат 2026-2027 йилларда электротехника саноатини қандай рағбатлантиради Чек-лист: бухгалтер шартномани қандай текшириши керак Чек-лист: бухгалтер шартномани қандай текшириши керак

ТДЮУга кириш имтиҳонларида фанлар бўйича баллар тақсимоти ўзгартирилди

08.02.2019

Рус тилида ўқиш


Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси Тошкент давлат юридик университетининг «Юриспруденция (фаолият турлари бўйича)» йўналиши бўйича бакалавриатга ўқишга киришда тест синовларидаги фанлар бўйича баллар тақсимотини ўзгартирди (31.01.2019 йилдаги 15-сон баённома).

 

Бу ҳақда университетнинг расмий сайтида маълум қилинди. Энди фанлар бўйича баллар қуйидагича тақсимланади:

  • она тили ва адабиёти – 3,1 балл;
  • чет тили – 2,1 балл;
  • тарих – 1,1 балл.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида абитуриентлар ана шундай баллар бўйича баҳоланади.

 

Таҳририятдан: abitur.uz сайтида кириш имтиҳонларига тайёрланиш ва олдиндан синов тестларидан ўтиш мумкин.