Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Тошиссиққуввати” нархлар оширилиши тўғрисида эълон қилди

16.03.2016

Пойтахт коммунал хизматлари ичида биринчи бўлиб “Тошиссиққуввати” Ишлаб чиқариш бирлашмаси унитар корхонаси хизматлар учун нархларнинг оширилиши тўғрисида эълон қилди. Янги тарифлар 1 апрелдан бошлаб кучга киради.

 

“Тошкент шаҳри корхоналари, ташкилотлари раҳбарлари ва аҳолиси диққатига! Энергия ташувчи муҳит ва ашёлар нархининг ошиши муносабати билан иссиқлик энергияси учун улгуржи нархлар янги тарифлар бўйича белгиланади”, - дейилади “Тошкент оқшоми” газетасида чоп этилган (14.03.2016 йилдаги 51-сони) “Тошиссиққуввати” хабарида.

 

 

 

1.  Корхона ва ташкилотлар учун

 

 

Иссиқлик энергиясига ҚҚСсиз 60 700,00 сўм/Гкал ва ҚҚС билан 72 840,00 сўм/Гкал миқдорида тариф белгиланади.

 

 

2.  Тошкент шаҳри аҳолиси учун


 

Марказий иситиш учун – иситиладиган майдоннинг 1 квадрат метри учун ойига 1 169,70 сўм.

 

 

Иссиқ сув таъминоти учун:

 

 

- ҳисобга олувчи асбоблар бўлмаганда – бир киши учун ойига 13 511,73 сўм;

 

- ҳисобга олувчи асбоблар бўлган тақдирда – 1 кубометр истеъмол қилинган иссиқ сув учун 3 459,90 сўм;

 

- умумий чўмилиш хонасига эга ётоқхоналарда яшовчилар учун – бир киши учун ойига 10 051,42 сўм.

 

 

3.  Улуғбек қўрғонида (Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани) жойлашган корхоналар ва ташкилотлар учун


 

Иссиқлик энергиясига ҚҚСсиз 52 220,41 сўм/Гкал ва ҚҚС билан 62 664,49 сўм/Гкал миқдорида тариф белгиланади.

 

 

4.   Улуғбек қўрғони аҳолиси учун

 


Марказий иситиш учун - иситиладиган майдоннинг 1 квадрат метри учун ойига 1 239,29 сўм.

 

 

Иссиқ сув таъминоти учун:

 

 

- ҳисобга олувчи асбоблар бўлмаганда – бир киши учун ойига 9 311,63 сўм;

 

- ҳисобга олувчи асбоблар бўлган тақдирда – 1 кубометр истеъмол қилинган иссиқ сув учун 2 903,45 сўм.

 

 

***

“Тошиссиққуввати” ИЧБ УК ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти учун тўловни амалга ошириш тартиби тўғрисида ҳам эслатиб ўтади.

 

Демак, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган ЮРИДИК ШАХСЛАРГА иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баробар миқдори қўлланилиб амалга оширилади (кўп хонадонли уйларда жойлашган юридик шахслар бундан мустасно).

 

Иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган тақдирда аҳоли ушбу хизмат учун тўловни амалга оширишда   1,5 га оширилган коэффициентни қўллаши зарур.

 

Рўйхатда турувчи фуқаролари бўлмаган тураржой хоналарида иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар, истеъмол қилиш меъёрлари бўйича, иссиқ сув таъминоти хизматларига қўйилган тарифларнинг 1,5 га оширилган коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидагича ҳисобланади:

 

 

- бир хонали ва икки хонали хонадонларда - бир киши учун;

 

- уч хонали хонадонларда - икки киши учун;

 

- тўрт хонали хонадонларда - уч киши учун;

 

- беш хонали хонадонларда - тўрт киши учун.

 

 

Олдинги тарифлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Иссиқ сув ва иситиш учун тарифлар ўзгаради

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16