Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нима учун солиқ органининг ҳар бир хатига жавоб талаб қилинмайди Биноларга туташ участкалар ижараси соддалаштирилади: ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни расмийлаштириш ёки бузиш керак Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан ишлаш Товарларнинг чакана савдоси қандай ҳисобга олинади Божхоначилар билан низони судгача ҳал қилиш имконияти пайдо бўлди

Тошкент шаҳри тахминан 18 кв км катталикда кенгайтирилади

06.04.2018

Бу ҳақда ЎзА хабар беради. Аммо, ушбу кўрсаткич пойтахтга киритилаётган ҳудуднинг табиий ландшафтидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши ҳам мумкин.

Тошкент шаҳар бош архитектори Асомиддин Тожиевнинг сўзларига кўра, Тошкентнинг айни дамдаги ўзгартирилмаган ҳудуди 33,4 квадрат километрни ташкил этади. Лойиҳа бўйича ҳозирда ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда. Пойтахтга киритилиши кўзда тутилган ҳудудларда фотосъёмка, геология, инженерия мутахассислари иш олиб бормоқда.

 

Шунингдек, мазкур ерлардаги газ, электр ва сув таъминотлари даражаси ҳам ўрганилмоқда. Асомиддин Тожиевнинг айтишича, бу жараён изчил меҳнатни талаб этади ва бу қисқа фурсат ичида амалга ошириладиган иш эмас.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.