Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тўлов тизими ишдан чиқди. Нима қилиш керак ва ким айбдор?

24.02.2016

Турли тўлов интернет-сервисларининг пайдо бўлиши билан кўп сонли истеъмолчилар уларнинг хизматларига мурожаат қилишмоқда. Бу дастаклар, шубҳасиз, вақт ва кучни тежайди, бироқ уларнинг ишида ҳам техник жиҳатдан ишдан чиқишлар содир бўлиши мумкин. Пуллар мижознинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган, хизматлар таъминотчиларига эса улар етиб бормаган ҳолларда нима қилиш керак?

 

Даставвал тушунчаларни белгилаб оламиз:

 

Истеъмолчи – бу пластик картани сақловчи, турли таъминотчилар (уяли алоқа операторлари, коммунал хизматлари, интернет-провайдерлар ва ҳ.к.) хизматларига тўловни амалга ошириш учун тўлов тизимларидан фойдаланадиган жисмоний шахс;

 

Тўлов тизими – интернет орқали онлайн режимида тўловларни амалга ошириш учун қулай интерактив сервис яратган тижорат ташкилоти;

 

Хизматлар таъминотчиси – истеъмолчи, агар улардан фойдаланиш истаги бўлса, улар учун тўловни амалга ошириши керак бўлган хизматларнинг ўзини бевосита кўрсатувчи ташкилот;

 

Ваколатли банк – истеъмолчи пластик картасини чиқарган ва унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банки.

 

Фараз қиламиз, истеъмолчи хизматлар, олайлик шаҳар телефония хизматлари учун тўловни амалга ошириш учун Ўзбекистонда мавжуд тўлов тизимларидан биридан фойдаланади. Мобил илова ёки тизимнинг интернет-портали орқали у зарур суммани тўлади, бироқ хизматлар таъминотчисида унинг баланси тўлдирилмади. Ким айбдор ва ўз пулларини қандай қайтариб олиш мумкин? Келинг кўриб чиқамиз.

 

Click.uz, UzCard.uz каби тўлов тизимлари ва бошқалар, моҳиятан истеъмолчининг банк ҳисобварағи ва хизматлар таъминотчиси ўртасида воситачи ҳисобланади. Инчунун, бундан келиб чиқадики, операцияда уч томон иштирок этади – банк, тўлов тизими ва хизматлар таъминотчиси. Пуллар қаерда қолиб кетганлигини аниқлаш учун истеъмолчи томонларнинг ҳар бирига мурожаат қилишига тўғри келади.

 

Хизматлар таъминотчисидан бошлаймиз. Уларнинг аксарияти, хоҳ уяли алоқа компанияси, интернет-провайдерлар бўлсин, хоҳ коммунал хизматлари бўлсин истемолчининг ҳисобварағидаги баланс тўғрисидаги ёки телефон бўйича охирги тўлов санаси тўғрисидаги ахборотни тақдим қилишлари мумкин. Демак, таъминотчининг абонент бўлимига қўнғироқ қиламиз ҳамда шуни аниқлаб оламизки, кўрсатилган санага ҳеч қандай ўтказма бўлмаган.

 

Кейинги босқич – тўлов тизимига мурожаат қилиш.

 

Тўлов тизимларининг расмий сайтларида уларнинг боғланиш маълумотлари кўрсатилган, улар жумласида, қоидага кўра, Call-марказлар телефонлари ҳам мавжуд бўлади. У бўйича мурожаат қиламиз. Бунда пластик карта билан операциялар бўйича  смс-хабар бериш боғланган ўз телефонингиз рақамини, ўз Ф.И.О. ва ундан маблағлар ҳисобдан чиқарилган пластик карта чиқарган банкнинг номини айтишга ҳам тайёр бўлишингиз лозим. Call-марказ оператори буюртмани қабул қилади ва тегишли бўлим мутахассисларига топширади. Амалиётнинг кўрсатишича, муаммоларнинг аксарияти шу босқичда ҳал қилинади. Бинобарин улар сутка мобайнида ҳал қилинади. “Йўқолган” пуллар ё мижознинг ҳисобварағига қайтарилади ёхуд мақсадга кўра хизматлар таъминотчисига юборилади.

 

Кўриб чиқишнинг боришини назорат қилиш учун истеъмолчи кейинги қўнғироқларда бошидан ўз вазиятини таърифлаб ўтирмаслиги ва буюртмани такрорламаслиги учун ўз буюртмаси рақамини ёзиб олиши зарур.

 

Агарда тўлов тизими Call-маркази билан мулоқот шундай осон ва жўн бормаса, учинчи инстанцияга – ҳисобварағингизга хизмат кўрсатиладиган ўша банкнинг пластик карталарга хизмат кўрсатиш бўлимига  мурожаат қилишга тўғри келади. Операциялар бўйича кетган пуллар юзасидан ҳисобварақдан ҳисобдан чиқариш саналари кўрсатилган батафсил маълумотларни олиш учун уйда туриб биргина қўнғироқ билан иш битмайди. Банклар бундай маълумотларни телефон орқали тақдим қилишдан бош тортишади, уни олиш учун паспортни олиб банкка шахсан мурожаат қилишга тўғри келади.

 

Маблағлар ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқлайдиган банк кўчирмасини олиб истеъмолчи яна тўлов тизимига мурожаат қилишга, бироқ бу гал шахсан, кўчирмани тақдим қилиш ва ариза ёзиш учун мурожаат қилиши зарур.   Бу босқичда тўлов тизими ё операция ишдан чиқишида ўзи айбдор томонлигини тан олади ёки ўз навбатида у пулларни хизматлар таъминотчисига муваффақиятли тарзда жўнатганлиги тўғрисида далил тақдим этади.

 

 

Демак, бу сафда охирги бўғин хизматлар таъминотчиси ҳисобланади, у истеъмолчидан банк ва тўлов тизимидан кўчирмаларни ҳамда ёзма аризани олиб маблағларни унинг ҳисобварағига тушириши керак.

 

 

Истеъмолчи ўз шахсий рақамини, телефон рақамини ёки унга хизматлар таъминотчиси томонидан берилган бошқа идентификация рақамларини теришда хато қилган ҳамда унинг маблағлари бегона ҳисобвараққа муваффақиятли равишда келиб тушган тақдирда, қоидага кўра, пулларни қайтариш учун шахсий ариза билан фақат хизматлар таъминотчисига мурожаат қилишга тўғри келади. Бу ҳолатда банк ёки тўлов тизимидан кўчирма маблағлар хато ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлади, ахир интернет-порталлар ва мобил иловалар чоп қилинган чекларни бермайди. Тўлов бажарилганлигини тасдиқлаш сифатида жўнатилган смс ёки тўлов тизими шахсий кабинетидан (ёки мобил иловадан) скриншотни чоп этиш   хизматлар таъминотчилари учун далил бўлмайди.

 

 Шундай аянчли хатога йўл қўйганлилигини пайқаган кўпгина истеъмолчилар қўл силтаб бу маблағларни кутилмаган харажатларга ҳисобдан чиқарадилар. Бироқ агар сумма катта бўлса, уни қайтарилишидан бош тортиш ярамайди. Ўз хатоингиз исботини тўплаш учун югуриб-елиб, янглиш тўловни бекор қилишга тўғри келади. Буни иссиғида қилган маъқул, ахир сизнинг маблағингиз келиб тушган ҳисобварақ эгаси уни фаол ишлата бошлаши ҳамда бу ҳолатда кўриб чиқиш кўпроқ вақт ва кучни талаб қилиши мумкин. Шунинг учун интернет-тўловларни амалга оширишда ҳушёрлик муҳим.

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА, мухбиримиз. 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 2-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 3-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 4-қисм

 

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 5-қисм

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум