Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Туркия инвесторлари Ўзбекистон стартапларига инвестиция киритадилар

12.11.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазири Туркия савдо палаталари ва товар биржалари уюшмаси Венчур капитал кенгаши делегацияси билан $2 млн миқдоридан кам бўлмаган венчур жамғармасини тузиш ҳақида келишиб олди.

 

Жамғарманинг мақсади - инновацион лойиҳаларни ва стартапларни молиялаштириш орқали юртимиз венчур экотизимини ривожлантириш.

 

Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) йиғилиши доирасида қабул қилинган ҳужжатларида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш асосий йўналиш этиб белгиланган. Бу қўшма технопарклар, стартап корхоналар, инновацион компаниялар ва венчур компаниялар тузиш орқали амалга оширилади. ТТДҲКга аъзо-давлатларнинг, хусусан Туркиянинг бу соҳадаги тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш назарда тутилган.

 

Томонлар қўшма венчур жамғармасини ташкил этиш билан бир қаторда икки давлат инновацион экотизимини ривожлантиришга қаратилган инвестицион ва венчур ҳамкорлик дастурларини амалга олишга келишдилар. Инновацион лойиҳалар, стартаплар ва бошқа истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш мақсадида малакали инвесторлар капиталини яратиш, жамлаш ва бошқариш бўйича ҳамкорлик ўрнатилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_