Натижаларни сарҳисоб қилиш, келажак учун устуворликларни белгилаб олиш, раҳбариятни қайта сайлаш, сертификатларни топшириш – Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси (ЎБФ) аъзоларининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ана шундай тартибда ўтказилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ЎБФ 2016 йилги ишлар натижасини сарҳисоб қилди
ЎБФ 2016 йилги ишлар натижасини сарҳисоб қилди
16.01.2017

Умумий йиғилишнинг кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- Ҳисоботларни тасдиқлаш: ЎБФнинг молия-хўжалик фаолияти, Тафтиш комиссияси ҳақида, 2016 йилги фаолият тўғрисида;
-2017 йил учун Иш режаси ва бюджетни тасдиқлаш;
- ЎБФ раҳбар органини кейинги давр учун сайлаш;
- Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлаш дастури бўйича сертификатларни топшириш.
Бошқарув раислигига Нозир Ибрагимов қайта сайланди, Оксана Огневчук ва Дилноза Султонова раис ўринбосарлари бўлишди. Бошқарув аъзолари орасидан сертификатланган бухгалтерлар - Марина Ванина, Гулнора Зуҳритдинова, Оксана Попова ва Юлия Берберовалар жой олишди.
- Бугунги кунда Федерацияда Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси аъзолигига қўйиладиган асосий талабларни бажарган 69 нафар ҳақиқий аъзо бор. Бу – Касбга оид одоб-ахлоқ кодексига амал қилиш, аъзолик бадалларини тўлаш, ҳар йили малака ошириш, - дейилади Федерациянинг матбуот релизида.
Шунингдек, Федерациянинг 46 нафар аъзосига Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлаш дастури бўйича сертификатлар топширилди.
Эслатиб ўтамиз, фақат сертификатланган мутахассислар ЎБФ аъзоси бўлиши мумкин. ЎБФ ҳам Ўзбекистон бухгалтерларини миллий сертификатлашни, ҳам CIPA дастури бўйича халқаро сертификатлашни илгари суради.
Мавзуга оид материаллар:
Аудиторларни сертификатлаш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда
Бухгалтерларни миллий сертификатлаш амалда
Янги сонларда ўқинг

- 1 майдан нималар ўзгаради
- Ўзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда
- Яна хабардор қилиш тартиб-таомили ҳақида
- Янги қоидалар бўйича фойдаланилмаётган мол-мулк объектлари қандай аниқланади
- «Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керак

- Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
- «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи нима?
- Маҳаллий корхоналар мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш тартиби тасдиқланди
- «Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган кўмак чораларини кўрсатишга доир тартиб-таомилларни такомиллаштириш тўғрисида»