Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Учинчи шахслар билан тўловларни ҳисобга ўтказишга тақиқнинг муаммолари ва зиддиятлари

Учинчи шахслар билан тўловларни ҳисобга ўтказишга тақиқнинг муаммолари ва зиддиятлари

28.10.2020

Рус тилида ўқиш

Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот, бажарилган ишлар ва хизматлар учун ҳақни бевосита етказиб берувчиларга тўлашлари, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасликлари шарт. Бу ерда қандай муаммолар яширинган? Ушбу талаб ҳали ҳам долзарбми ёки эҳтимол, уни бекор қилиш вақти келгандир?

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан    “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти  Олег ЗАМАНОВ вазиятни шарҳлаб берди:

 

- 09.08.1996 йилдаги ПФ-1504 Фармоннинг 5-бандида шундай дейилади: “Тижорат банклари етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун ҳақни бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўласинлар, тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймасинлар, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари бундан мустасно.  Белгилаб қўйилсинки, ушбу тартибни бузиш даромадни яшириш деб баҳоланади ва айбдорларга нисбатан қонунларда кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилади.

 

Энг аввало, “тижорат банклари ҳақни тўласинлар” ифодаси – нотўғри. Олди-сотди, етказиб бериш, бепул хизмат кўрсатиш ёки пудрат шартномаларига асосан ҳақни битим иштирокчиси – сотиб олувчи, буюртмачи тўлайди. Банк фақатгина ўз мижозининг тўлов топшириқномасини бажаради – унинг ҳисобварағидан топшириқномада кўрсатилган олувчининг ҳисобварағига муайян суммани ўтказади.

 

Ушбу норма билан боғлиқ биринчи жиддий муаммо – уни амалга ошириш механизми ноаниқдир. Банк топшириқномада кўрсатилган маблағларнинг олувчиси етказиб берувчи эканлигига ишончи комил бўлиши мумкин эмас. Бунинг учун унга мижоз билан битим тузишда расмийлаштирилган ҳужжатлар, шунингдек – реализация қилиш бўйича айланмани тасдиқловчи ҳужжатлар зарур бўлади. Масалан, шартнома ва ҳисобварақ-фактура. Банк мазкур ҳужжатларни тўлов топшириқномаси билан солиштириб, етказиб берувчи ва маблағларни олувчи – айнан битта субъект эканлигига ишонч ҳосил қилгандан кейин пулларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Яъни банк бу ерда амалда назорат қилувчи орган функциясини бажармоқда. Бинобарин, қонун ҳужжатларида банк ваколатларининг ҳажми, чегараси ва уларни амалга ошириш тартиби баён этилиши керак. Хусусан, қуйидагиларни белгилаш зарур:

  • мижоз тўлов топшириқномаси билан бирга тақдим этиши лозим бўлган тасдиқловчи ҳужжатларнинг рўйхати – ҳозирги кунда ушбу масала охиригача очиб берилмаган;
  • мижоз томонидан уни тақдим этиш шакли, тартиби ва муддатлари ва банк томонидан ўрганиб чиқилиши. Шу муносабат билан тўловни ўтказиш учун ажратиладиган энг кўп муддатни ҳам белгилаш зарур;
  • етказиб берувчига эмас, балки ўрнатилган талабни бузган ҳолда учинчи шахсга ҳақ тўлашга уринишни аниқлаган банк ҳаракатларининг алгоритми;
  • таърифланган контекстда банк ва мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ҳ.к.

 

Ҳали ушбу жиҳатлар аниқ регламентланмаган экан, банклар ва мижозларда келишмовчилик ва бир-бирларига муқобил эътирозлар юзага келаверади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16