Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Уяли алоқа оператори ва минтақа кодини аниқлаш осонлашди

20.11.2015

Биз кўпинча ўз уяли алоқа, иш ва уй телефонларимиз рақамлари билан ўзаро алмашамиз, бироқ ҳаммамиз ҳам уяли алоқа оператори ҳамда минтақа префикси (коди)ни аниқлаш учун ўзимизни уринтирмаймиз.


Муаммо нимада, деб сўрайсизми?  Муаммо шундаки, уяли ва шаҳар (қатъий белгиланган) телефон алоқаси абонентлари мунтазам ошиб бораётир. Тегишинча бир-бирига жуда ўхшашиб кетадиган еттита рақамли телефон рақамларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Мана шунда телефон коммуникациясидан фойдаланишда қийинчиликлар юзага келади. Одамлар рақамни префикссиз териб, кўпинча бошқа манзилга тушадилар, бу эса ҳижолатли вазиятга тушишларига сабаб бўлади. Агар смс-хабар юбориш зарурати вужудга келса, оператор кодисиз бевосита рақамни ўзини териб смс юборишнинг имконияти йўқ.

 

Нима қилиш керак? Керакли префиксни топиш қийинчилик туғдирмайди – бундай ахборот Интернет ва босма нашрларда етарлича бор. Лекин у узун рўйхат тарзида таклиф қилинади, ундан зарур код ва префиксни излаб топишга ҳамманинг ҳам вақти ва бардоши етмайди. Эндиликда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайтидаги янги хизмат туфайли буни анча осон ва тез бажариш мумкин.

 

Ҳавола орқали мазкур хизматга ўтсангиз, “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари  код ва префикслари” саҳифаси очилади, у ерда сиз тегишли графаларга исталган (уяли ёки қатъий белгиланган) рақамнинг дастлабки учта рақамини шунчаки киритиб, минтақани кўрсатасиз ва саноқли сонияларда керакли оператор коди тўғрисидаги ахборотни оласиз.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум