Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Ўзбекистон халқаро рейтингларда қандай қилиб кўтарилиши мумкин

10.05.2018

 

Ўзбекистон нуфузли халқаро рейтинглар ва индексларда ўз позицияларини жиддий равишда ошириш, шунингдек бугунги кунда қайд этилмайдиганларида ўзини кўрсатиш ниятида. Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ҚҲТБТ порталида эълон қилинган лойиҳа шундан гувоҳлик бермоқда.  

 

Ҳужжатни ишлаб чиқувчилар мамлакатимиз ўз кўрсаткичларини яхшилаш ниятида бўлган халқаро рейтинглар ва индексларни таснифладилар. Уларни шартли равишда учта: иқтисодий, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий блокка ажратдилар.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда уларнинг ҳар бирига батафсил тўхталиб ўтамиз. Аввало бизни у ёки бу рейтинг (индекс) нимани ифодалаши, уни тузиш услубияти (яъни қандай мезонлар баҳоланиши), Ўзбекистоннинг жорий позицияси ва уни яхшилаш бўйича хатти-ҳаракатлар режаси қизиқтиради.

 

I. Иқтисодий блок

 

а) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) кредит рейтинги. Айни пайтда 35 та давлат ИҲТТ аъзоси ҳисобланади. Ташкилот бюджети – 374 млн евро.

 

1997 йилда Расман қўллаб-қувватланадиган экспорт кредитлари бўйича келишув (The Arrangement on Officially Supported Export Credits) иштирокчилари мамлакатларнинг кредит хатарини баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиб, давлатларни ушбу услубият бўйича таснифладилар. Унинг хусусияти шундаки, ушбу тасниф фақат ИҲТТ билан кредит муносабатлари доирасида амалга ошириладиган транзакциялар учун ҳақнинг энг кам ставкаларини аниқлаш мақсадида қўлланилади.

 

Шу сабабли иккита гуруҳдаги давлатлар умуман ҳеч қандай жиҳатдан таснифланмайди. Биринчиси – жуда кичик, одатда орол давлатлар бўлиб, улар қоида тариқасида ИҲТТдан расман молиявий кўмак олмайдилар (масалан, Кирибати, Микронезия, Науру, Маршалл ороллари ва ҳ.к.). Иккинчисига ИҲТТга аъзо мамлакатлар ва Евроҳудуддаги иқтисодий ривожланган, бундай ёрдамга муҳтож бўлмай, балки аксинча, ўзлари молиявий донор бўлиб чиқадиган бошқа мамлакатлар киради.

 

Қолган барча мамлакатлар турли иқтисодий кўрсаткичлар бўйича баҳоланади (одатда ХВФ индикаторлари асос сифатида олинади) ва саккизта гуруҳдан бирига киритилади. «0» гуруҳида бўлган мамлакатлар – молиявий жиҳатдан энг фаровон, охирги «7» гуруҳида эса иқтисодий кўрсаткичлари энг паст бўлган давлатлар жойлашган.

 

Сўнгги маълумотларга кўра МДҲ мамлакатлари ИҲТТ кредит рейтингида қуйидагича жойлашган:

 

Давлат

Аввалги позицияси

Жорий позицияси

Россия

4

4

Озарбайжон

5

5

Беларусь

6

5

Арманистон

6

6

Қозоғистон

6

6

Туркманистон

6

6

Ўзбекистон

6

6

Қирғизистон

7

7

Молдавия

7

7

Тожикистон

7

7

Украина

7

7

 

Кўриниб турганидек, сўнгги йилда МДҲ мамлакатлари орасида фақат биттаси – Беларусь рейтингда кўтарила олган. Унга эргашиш мақсадида рейтингни ҳисоблаш учун статистик базани тайёрлаш – мамлакатимизга ХВФ миссияси ташрифини уюштириш ҳамда статистик ахборотни тўплаш, умумлаштириш, ишлов бериш ва эълон қилиш халқаро тажрибасини таҳлил қилишни режалаштирмоқдамиз. Шунингдек рейтингимизни қайта кўриб чиқиш учун ИҲТТга аъзо мамлакатларнинг экспорт кредит агентликлари (ЭКА) билан ҳамкорликни фаоллаштириш зарур.

 

б) Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индекси (The Global Competitiveness Index). 2004 йилдан буён тузилади, бугунги кунда дунёдаги турли мамлакатлар рақобатбардошлиги кўрсаткичларининг энг тўлиқ мажмуи саналади. 113 та ўзгарувчан кўрсаткични ўз ичига олади, уларнинг 2/3 қисми компаниялар раҳбарларини глобал сўровдан ўтказиш натижаларини, 1/3 қисми эса умумфойдаланишдаги манбаларни (статистик маълумотлар, тадқиқотлар натижалари ва ҳ.к.) акс эттиради.

 

Бугунги кунда ўтказилган сўнгги тадқиқотларга (The Global Competitiveness Report 2017–2018) кўра МДҲ мамлакатлари орасида рейтингдаги ўринлар қуйидагича тақсимланган:

 

Давлат

Рейтинг

Индекс

Озарбайжон

35

4,7

Россия

38

4,6

Қозоғистон

57

4,3

Арманистон

73

4,2

Тожикистон

79

4,1

Украина

81

4,1

Молдавия

89

4,0

Қирғизистон

102

3,9

Беларусь

Ўзбекистон

Туркманистон

 

Бу Ўзбекистон умуман ўрин олмаган, тўпламдаги ягона тадқиқотдир. Шу сабабли аввал индексга киришга тайёргарлик кўрилади – индикаторларни баҳолаш услубияти ўрганилади, бизда қуйи баҳо олиши мумкин бўлганлари аниқланиб, тузувчилар билан алоқа ўрнатилади. Навбатдаги босқичда мамлакатимиз Компаниялар раҳбарлари глобал сўровида қатнашиб, ўз баҳосини олади.     

 

в) Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» (Doing Business) индекси. Ўқувчиларимиз аввалги материалларимиз орқали рейтинг тузиш услубияти ва Ўзбекистоннинг жорий позицияси ҳақида хабардор бўлсалар керак. Уларни такрор тилга олиб ўтмаймиз.

 

Doing Business индексидаги кўрсаткичларимизни кўтариш учун тўртта йўналиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш таклиф этилмоқда:

  • корхоналарни рўйхатдан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш;
  • кредит олиш имконини ошириш;
  • «Қурилиш учун рухсатнома олиш», «Мол-мулкни рўйхатдан ўтказиш», «Миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш» ва «Тўловга ноқобилликни ҳал этиш» сингари рейтингнинг бошқа компонентларини такомиллаштириш;
  • Жаҳон банки билан ҳамкорлик қилиш.   

 

г) Иқтисодий эркинлик индекси (Index of Economic Freedom). 1999 йилдан буён иқтисодий жараёнларни ўрганиш якунлари бўйича ҳар йили тузилади. The Wall Street Journal газетаси билан ҳамкорликда Мерос жамғармаси (The Heritage Foundation) томонидан нашр этилади.  

 

Тадқиқотлар 10 та назорат кўрсаткичи: мулк ҳуқуқи, коррупциядан холилик, фискал эркинлик, ҳукумат иштироки, тадбиркорлик эркинлиги, меҳнат эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, инвестиция эркинлиги ва молиявий эркинликка асосланади. Ҳар бири бўйича 0 дан 100 баллгача баҳо қўйилиб, шундан сўнг ўртача қиймат ҳисоблаб чиқарилади.

 

Давлат

Рейтинг

Индекс

Қозоғистон

41

69,1

Арманистон

44

68,7

Озарбайжон

67

64,3

Қирғизистон

78

62,8

Молдавия

105

58,4

Тожикистон

106

58,3

Россия

107

58,2

Беларусь

108

58,1

Украина

150

51,9

Ўзбекистон

152

51,5

Туркманистон

174

41,9

 

Шу тариқа, Иқтисодий эркинлик индекси бўйича МДҲ доирасидаги тўртта мамлакат ўртача эркин иқтисодиётга (60 дан 70 баллгача), олтитаси – кўп жиҳатдан эркин бўлмаган иқтисодиётга (50 дан 60 баллгача) киради, улар орасида бизнинг мамлакат ҳам бор ва иқтисодиёти эркин бўлмаган битта давлат (50 баллдан паст) мавжуд.

 

Лойиҳа муаллифларининг фикрича, ташкилий-услубий, статистик ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш вазиятни ўнглаш имконини бериши керак. Хусусан, индекс тузувчилар билан бевосита музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистон миссиясини юбориш, Иқтисодий эркинлик индексини ошириш мақсадида Халқаро стандартларни имплементация қилиш бўйича концепция ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

II. Суд-ҳуқуқ блоки

 

а) Қонун устуворлиги индекси (The Rule of Law Index). 2010 йилдан буён The World Justice Project халқаро ноҳукумат ташкилоти услубияти бўйича мунтазам (бир неча йилда бир марта) тузилади.

 

Индекс комбинацияланган кўрсаткич бўлиб, эксперт манбаларидан ва жамоатчилик фикрини сўраш орқали олинган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқарилади. Жами 8 та назорат кўрсаткичи: ҳокимият институтлари ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, тартиб ва хавфсизлик, асосий ҳуқуқлар ҳимояси, ҳокимият институтларининг шаффофлиги, қонунларга риоя этиш, фуқаролик соҳасидаги одил судлов ва жиноят соҳасидаги одил судлов баҳоланади.

 

Бугунги кунда ўтказилган сўнгги тадқиқотда (The World Justice Project: The Rule of Law Index 2017) МДҲ мамлакатлари қуйидагича тақсимланди:

 

Давлат

Рейтинг

Индекс

Қозоғистон

64

0,51

Беларусь

65

0,51

Украина

77

0,50

Молдавия

78

0,49

Қирғизистон

82

0,47

Россия

89

0,47

Ўзбекистон

91

0,46

Озарбайжон

Арманистон

Тожикистон

Туркманистон

 

б) Коррупцияга муносабат индекси (The Corruption Perceptions Index). 1996 йилдан буён Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти услубияти бўйича ҳар йили тузилади. У умумфойдаланиладиган статистик маълумотлар ва глобал сўров натижалари комбинациясидан иборат. Текширилаётган мамлакатлар давлат секторидаги коррупция даражасига муносабати асосида 0 дан (энг юқори коррупция даражаси) 100 гача (энг қуйи коррупция даражаси) шкала бўйича ранжировка қилинади.

 

Сўнгги эълон қилинган тадқиқотда (Transparency International: The Corruption Perceptions Index 2017) МДҲга аъзо давлатлар кўрсаткичлари қуйидагича бўлди:

 

Давлат

Рейтинг

Индекс

Беларусь

68

44

Арманистон

107

35

Қозоғистон

122

31

Молдавия

122

31

Озарбайжон

122

31

Украина

130

30

Қирғизистон

135

29

Россия

135

29

Ўзбекистон

157

22

Тожикистон

161

21

Туркманистон

167

19

 

Суд-ҳуқуқ блокининг иккала рейтингида позицияни ошириш бўйича умумий хатти-ҳаракатлар режаси тузилган. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ташкилий-услубий базани такомиллаштириш;
  • ҳокимият институтларини демократлаштириш;
  • коррупцияга қарши курашиш;
  • асосий ҳуқуқларни ҳимоялаш, тартиб ва хавфсизликни таъминлаш;
  • суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликнинг янада мустаҳкамлаш.

 

III. Ижтимоий-сиёсий блок 

 

а) Матбуот эркинлиги жаҳон индекси (Worldwide Press Freedom Index). У 2001 йилдан буён миллий масс-медиа фаолиятидаги 43 та асосий кўрсаткичларни текшириш асосида ҳар йили тузилади. «Чегара билмас репортёрлар» («Репортёры без границ») халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан нашр қилинади.

 

Ушбу ташкилотнинг 2017 йилдаги тадқиқоти маълумотларига кўра МДҲ мамлакатларида қуйидаги манзара кузатилмоқда:

 

Давлат

Рейтинг

Динамика

Арманистон

79

-5

Молдавия

80

-4

Қирғизистон

89

-4

Украина

102

+5

Россия

148

0

Тожикистон

149

+1

Беларусь

153

+4

Қозоғистон

157

+3

Озарбайжон

162

+1

Ўзбекистон

169

-3

Туркманистон

178

0

 

Аудио-, видео- ва босма материалларни тарқатиш миқёсини янада кенгайтириш; қўшма медиа-лойиҳаларни амалга ошириш; хорижий тилларда қисқа ахборот материалларини тезкор тайёрлаштизимини яратиш юзага келган вазиятни ўзгартиришда ёрдам беради. Хорижий социологик марказлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, журналистикага ўқитишнинг янги дастурларини жорий этишга эҳтиёж борлиги ҳам қайд этилди;

 

б) Жаҳон мамлакатларининг демократия индекси (The Democracy Index). Бу 2006 йилдан буён мунтазам ўтказилаётган сиёсий жараёнлар глобал тадқиқотидир. Якунлар бўйича рейтинг шакллантирилади, унинг услубияти муаллифиф Британиядаги The Economist Intelligence Unit тадқиқот маркази (Англиядаги Economist журналининг таҳлил бўлинмаси) ҳисобланади.

 

Рейтинг қисман эксперт баҳоларига ва тегишли мамлакатлар аҳолиси орасида ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижаларига асосланган. Сайлов жараёни ва плюрализм, ҳукумат фаолияти, сиёсий иштирок, сиёсий маданият, фуқаролик эркинликлари тоифаларига бирлаштирилган 60 та асосий кўрсаткичдан шакллантирилади.

 

МДҲ мамлакатларининг жорий кўрсаткичлари (Democracy Index 2017. Free speech under attack):

 

Давлат

Рейтингдаги позицияси

Ўртача қиймат

Молдавия

78

5,74

Украина

83

5,69

Қирғизистон

95

5,11

Арманистон

111

4,11

Россия

135

3,17

Беларусь

138

3,13

Қозоғистон

141

3,06

Озарбайжон

148

2,65

Ўзбекистон

158

1,95

Тожикистон

159

1,93

Туркманистон

162

1,72

 

МДҲ давлатлари бўйича демократиянинг юқори индекси яқин ўтмишда «рангли инқилоблар»ни бошидан кечирган мамлакатларга тегишлилиги кишини безовта қилади. Ушбу далил билан мамлакатнинг рейтингдаги ўрни ўртасида боғлиқлик бўлса, тадқиқот сиёсий тусга эга бўлиб, вазиятни холисона баҳоламаслиги кўриниб қолади.

 

Шунга қарамай, Ўзбекистон демократияси индексини ошириш учун рейтингдаги барча бешта тоифа бўйича чора-тадбирлар «йўл харитаси» лойиҳасига киритилган. Улар сирасига, масалан, сайлов тўғрисидаги қонунчиликка тузатишлар киритиш, айрим ҳужжатлар моҳияти ва мазмунини жаҳон жамоатчилигига маълум қилиш ва бошқалар киради;  

 

в) БМТ Ривожланиш дастурининг Инсон ривожланиши индекси. 1990 йилдан буён белгиланади (2013 йилгача – Инсон салоҳияти ривожланиши индекси). Унинг доирасида учта асосий ижтимоий омил: кутилаётган яшаш давомийлиги, таълим ва ялпи миллий даромад бўйича кўрсаткичлар баҳоланади.  

 

Сўнгги эълон қилинган тадқиқотларга кўра (United Nations Development Programme: Human Development Index 2016) МДҲ мамлакатлари қуйидаги кўрсаткичларга эга:

 

Давлат

Рейтингдаги позицияси

ИРИ

Беларусь

50

0.798

Россия

50

0.798

Қозоғистон

56

0.788

Озарбайжон

78

0.751

Украина

81

0.747

Арманистон

85

0.733

Молдавия

107

0.693

Туркманистон

109

0.688

Ўзбекистон

114

0.675

Қирғизистон

120

0.655

Тожикистон

129

0.624

 

ИРИни ошириш бўйича иш режасида – аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик (аввалгиси 1989 йилда ўтказилган) ва мульти-индикатор кластер тадқиқоти ўтказиш бор. 

 

Якун чиқарамиз

 

Ижобий ўзгаришлар ўзини намоён этмоқда. Амалдорлар сўзларини реал хатти-ҳаракатлар билан тасдиқлаб қолмай, балки ишлар миқёсини ҳам анча кенгайтирмоқдалар. Мисол учун, аввалги лойиҳалардан бирида ҳам фақатгина битта халқаро рейтинг доирасида анча катта мақсадлар белгиланган эди. Ҳозир эса уларнинг сони тўққизтага етди!

 

Бироқ тақдим этилган «йўл харитаси» лойиҳаси бироз қўшимча ишлов беришни тақозо этади. Муаллифнинг фикрича, мамлакатимиз ҳар бир халқаро рейтинг/индекс бўйича қандай мақсадларга эришмоқчи эканлигини аниқ рақамларда кўрсатган маъқул. Шунда айрим хатти-ҳаракатларнинг амалда бажарилиши билан эмас, балки айни прогноз параметрлари билан боғланган муддатларни ҳам кўрсатиш мумкин бўлади. Масалан: «дастлабки босқичда Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлиги индексини 8,5 бандга ошириб, 2018–2019 йиллар давомида ўртача эркин иқтисодиётга эга мамлакатлар гуруҳига кириш» ва ҳ.к.

 

Бу, биринчидан, вазифалар ва уларни ижро этиш муддатлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш, иккинчидан эса, мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишни мониторинг қилиш самарадорлигини янада ошириш имконини берар эди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50