Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Ўзбекистон товарлари учун онлайн-майдон

17.02.2017

Савдо-саноат палатаси ва Хитойнинг «Jumore E-Commerce Co.Ltd» компанияси ўзаро англашув тўғрисидаги Меморандумни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон тадбиркорларига  Хитой компанияси сайтида ўз товарлари билан савдо қилиш имконини беради.

Компания онлайн-режимида фойдали ахборот билан Ўзбекистон миллий павильонини ишга туширди. У мунтазам янгилаб борилади.

 

ССП аъзоси бўлган ишлаб чиқарувчи компаниялар лойиҳа иштирокчиси бўлиши мумкин. Палата маълумотларига кўра, электрон майдон ўз ичига қуйидаги тармоқларни олади:

 

- нефткимё;

- озиқ-овқат маҳсулотлари;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

- саноат;

- машинасозлик;

- пўлат ишлаб чиқариш;

- истеъмол товарлари;

- кимё;

- металлар;

- кўмир;

- минерал ресурслар. 

 

Майдон имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.