2018 йилнинг учинчи чорагида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) 23 та янги хизмат кўрсатила бошлади, дея хабар беради Uzinfocom.
Ҳавола орқали ўтиб, янги хизматлар рўйхати билан танишиб чиқиш мумкин.
Айни пайтда портал жами 127 та интерактив давлат хизматларини кўрсатмоқда.
2018 йил 21 ноябрдаги ҳолатга кўра Ягона портал орқали берилган аризалар сони 3,2 млн тани, порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар эса 57,7 минг нафарни ташкил этди.