Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЯИДХПда УКХ бўлимида хизматлар сони кўпайди

18.05.2018

Ягона интерактив давлат хизматлари портали УКХ бўлимига яна иккита хизмат қўшилди.  

 

«Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш» хизмати тегишли таомилларни ўтказиш учун мутахассисни чақириш имкониятини беради.

 

«Истеъмолчилар иссиқлик тармоқларини ва иссиқликдан фойдаланиш ускуналарини ишга туширишга рухсатнома бериш» сервиси эса зарур ҳужжатларни олишга буюртма бериш учун мўлжалланган.

 

Эслатиб ўтамиз, ЯИДХПнинг УКХ бўлимида сув таъминоти ва сув оқава, электр тармоқларига, иссиқлик таъминоти тармоғи ва газ тармоқларига уланишда таомиллардан ўтишга буюртма бериш мумкин. «Электр таъминоти корхонаси вакилини чақириш» хизмати ёрдамида маълумотнома олиш, ҳисоблагични ўчириш, алмаштириш, ўрнатиш ва пломбалаш учун мутахассисни сизга қулай вақтга чақириш мумкин.

 

Газчилар томонидан «Газ таъминоти бўйича қарздорлик/ортиқча тўловни олдиндан ҳисоб-китоб қилиш» хизматидан фойдаланиш имконияти тақдим этилмоқда.

 

«Коммунал хизматлар» сервиси ёрдамида автоматик режимда коммунал тўловлар бўйича қарздорлик ҳолатини текшириш мумкин.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум