Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картаси: чеклов, бироқ

30.10.2015

Қонунчиликка асосан тадбиркор чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлсада, бинобарин унинг пластик картасидаги маблағлардан фойдаланиши юзасидан чекловлар мавжуд.


 

Якка тартибдаги тадбиркорлик энг кўп тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шакллардан бири ҳисобланади.  “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 6-моддасига  (Қонуннинг 2.05.2012 йилдаги таҳрири) мувофиқ  якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор –ЯТТ) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир.

 

 

Қонунчилик билан ЯТТ учун тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда (улар орасида – тадбиркорлик фаолиятидан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш ва уни  ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш) фойдаланиладиган уларнинг асосий ҳуқуқлари белгиланган.

 

 

Бироқ ЯТТ учун мажбурий бўлган бошқа айрим қонунчилик талаблари ҳам мавжуд:

 

 

1) жисмоний шахс ўзининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни содир этганда, агар битим содир этиш ҳолатидан очиқ-ойдин келиб чиқмаса, у якка тартибдаги тадбиркор сифатида амал қилаётганлигини кўрсатиши керак. Бунинг кўрсатиб ўтилмаганлиги, якка тартибдаги тадбиркорни ўз мажбуриятлари бўйича жавобгарликдан озод этмайди;

 

 

2) якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунда, никоҳ шартномасида ёхуд эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.

 

 

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорларга қуйидаги асосий мажбуриятлар юклатилади:

 

 

1) ўзлари тузган шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариши;

 

 

2) фаолият турига боғлиқ ҳолда  қатъий солиқ ва Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ўз вақтида тўлаш. Ишчиларни ёллайдиган ЯТТга эса ўз мажбуриятлари бўйича  солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ишчи бўйича қуйидаги тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилади:

 

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдорида;

 

қатъий солиқ – якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга оширилаётган фаолият учун кўзда тутилган белгиланган ставканинг 30 фоизи миқдорида;

 

3) ёллаб жалб қилинган ишчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

 

4) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизлик техникаси, экология, санитария ва гигиена талабларига риоя этиш;

 

5) реализация қилинадиган товарлар учун қонунчиликка мувофиқ сертификатларга эга бўлиш;

 

6) почта манзили ва бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида тегишли давлат органларини ўз вақтида хабардор қилиш;

 

7) ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этиш.

 

 

Қонунчиликда якка тартибдаги тадбиркорларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари муфассал белгилаб берилганига қарамай, амалиётда ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишга тааллуқли айрим норматив кўрсатмаларни қўллаш билан боғлиқ саволлар юзага келади.

 

 

Мисол тариқасида шундай вазиятни оламиз. ЯТТ кейинчалик турар жой биноси (квартира)га эгалик ҳуқуқи ўзига ўтишини кўзда тутадиган қурилишда улушли иштирок этиш шартномасини тузади. Шартномага асосан тўловни у ўзининг номига чиқарилган пластик карта орқали амалга оширади.

 

 

Ҳаммаси тушунарлидек кўринади. Бироқ амалиётда мазкур битимни амалга ошириш туфайли бир қатор саволлар вужудга келади.

 

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 6-бандига (МБ бошқарувининг 19.07.2008 йилдаги 16/2-сон қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 4.09.2008 йилда 1850-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фақат унинг бевосита ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.

 

 

Бундан ташқари, шу Низомнинг 8-банди “якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз шаклда тўлаш учун сарф қилинаётган пул маблағлари қатъий тарзда белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланиши” тўғрисидаги нормани кўзда тутади.

 

 

Шундан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, ЯТТ банк картасидан унинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишига йўл қўйилмайди. 

 

 

Уй-жой кодексининг 8-моддаси ва Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомнинг 6-бандига (ВМнинг 7.01.2014 йилдаги 1-сон қарорига 1-илова) мувофиқ, юридик ёки жисмоний шахслар турар жой (квартира)нинг мулкдорлари ҳисобланади. Фуқаролик кодексининг 24-моддаси ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 6-моддасига  асосан ЯТТ якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахс ҳисобланади.

 

 

Бироқ амалиётда олди-сотди шартномасини  ЯТТнинг эмас, балки фуқаронинг номига расмийлаштириш амалга оширилади. Мазкур хулосани тасдиқлаш учун Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг (Адлия вазирининг 30.03.2010 йилдаги 64-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган (30.03.2010 йилдаги 2090-сон)) 11-бандига мурожаат қилиш кифоя. У нотариус нотариал ҳаракатларни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлашни кўзда тутади.

 

 

Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатлар асосида аниқланади:

 

 

миллий паспорт;

 

 

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

 

 

ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

 

 

хорижий фуқароларнинг шахси - уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ хорижий фуқаролар тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси.

 

 

Кўринадики, бу рўйхатда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд эмас.

 

 

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 20-моддасида  ЯТТ барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши кўзда тутилганига қарамай,   юқорида келтирилган қонуности ҳужжатларининг қоидалари унинг бу ҳуқуқларини чеклайди, модомики, биринчидан, бу маблағларнинг қатъий мақсадли фойдаланишини белгилаган ҳолда пластик картада сақланадиган пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш имкониятини бермайди; иккинчидан, ЯТТ учун турар жой биноларини сотиб олиш ва расмийлаштириш ҳуқуқини бермайди.

 

 

Фикримизча, юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги номувофиқликлар уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан бартараф этилиши керак. Назаримизда, солиқлар ва бошқа мажбурий йиғимлар тўлангандан кейин қоладиган даромад, шу жумладан пластик картада сақланадиган маблағлар ЯТТ томонидан ҳар қандай, шу жумладан уларнинг  шахсий эҳтиёжлари учун сарфланиши лозим. ЯТТга эса ўз номига турар жой бинолари (квартиралар, уйлар) сотиб олиш ва расмийлаштириш ҳуқуқи тақдим этилиши керак.

 

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат. 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16