Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги йил байрамини қаерда ўтказиш керак?

15.12.2016

Янги йил байрами жаҳонда энг кўп нишонланадиган оммабоп байрам. Миллати, ирқи, дини, урф-одатлари ва ёшидан қатъи назар миллионлаб одамлар ушбу тантанага катта тайёргарлик кўришади. Айниқса, Янги йил яқинлашгани сайин ташкилотлар раҳбарияти ўз жамоаси билан байрамни қаерда нишонлаш ҳақида бош қотира бошлайди. Чунки бу ходимларнинг кайфиятини кўтариш, жамоани бирлаштириш, мириқиб ҳордиқ чиқариш учун яхши имконият.

Каттароқ тантаналар учун махсус мўлжалланган зали бор жамоалар байрамни албатта ўша ерда ўтказишади. Ҳар йили анъанавий равишда ишончли бирор жойда жамоаси билан тўпланиб, хурсандчилик қиладиганлар учун ҳам жой масаласи ҳал. Қолаверса, шу пайтгача маъқулроқ масканни танлаб, санани банд қилиб қўйганлар ҳам топилса керак. Байрам учун ҳар томонлама тўғри келадиган, барчанинг кўнглини оладиган жой топиш осон иш эмас. Бизнинг маслаҳатларимиз жой топишга сизга ёрдам беради деган умиддамиз.

 

Қанча барвақт бўлса, шунча яхши 

 

Оммабоп тамаддихоналарда байрамни нишонлаш тобора урф бўлиб бормоқда. Ҳатто худди чет элдагидек кечки овқат, тушлик қилиш учун оилавий ресторан, кафеларга бориш ҳолатлари бизда ҳам кўп учраяпти.

 

Тошкентда нима кўп — ташкилот кўп. Уларнинг барчаси Янги йилни банкет залларида нишонлайди. Байрамга 3-4 кун қолганда ҳаракатга киришсангиз, ўзингизга ёққан тамаддихоналар банд бўлиши мумкин, мос жой топа олмай қоласиз. Қанча эрта киришсангиз, шунча яхши.

 

Зал сиғими 

 

Зал таклиф этилганларнинг барчасини ўз бағрига олиши билан бирга қулай ҳам бўлиши зарур. Ўйин-кулги, рақс учун ҳам жой бўлиши кераклиги эътибордан қочмасин. Муассаса маъмуриятининг зал 60 кишига мўлжалланган, деган гапига ишонмасдан, албатта уни олдиндан бориб кўздан кечиринг. Стол-стулларнинг қаерга ва қандай қилиб жойлаштирилишини сўраб, аниқлик киритинг.

 

Тамаддихона жойлашуви 

 

Меҳмонлар байрамдан кейин уйига қандай кетади? Агар аксарияти метрода қатнайдиган бўлса, муассаса метрога яқин жойлашган бўлиши айни муддао. Агар корхонангизда ўз шахсий автомобилига эгалар кўпчиликни ташкил этса, автомобиль турар жойини кўздан кечириш ёддан кўтарилмасин. У пулликми, бепулми, қўриқланадими-йўқми — буларни ҳам билиб олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

 

Безаш ишлари

 

Банкет зали қандай безатилганини суриштиринг. Агар имконият бўлса, бошқа байрамлардан суратларни кўрсатишларини сўранг. Зални безатиш алоҳида тўланадими ёки ижара нархи ичига киритилганми — аниқлаштиринг. Одатда байрамга яқин деярли барча тамаддихоналарни Янги йил нафаси уфуриб турадиган қилиб арчалар, ўйинчоқлар, гирляндалар билан безатиб қўйишади. Агар зални алоҳида усулда безатилишини истасангиз, бундай хизмат бор-йўқлигини сўрашингиз керак.

 

Мусиқа

 

Хонанда жонли куйлайдими ёки ди-жей мусиқаларни қўйиб бериб турадими? Сўзга чиқувчилар, турли ўйинлар учун микрофондан фойдаланса бўладими? Репертуарда қандай мусиқалар мавжуд? Буларни билиб олганингиздан кейин уларнинг репертуаридаги мусиқалар ёқмаса, жамоага мос келадиган ашулаларни диск ёки флешкада олиб келсангиз, қўйиб беришадими — буни ҳам сўраб олинг.

 

Ошхона ва таомнома

 

Замонавий тамаддихоналар ўзбек миллий таомларидан тортиб, уйғур, хитой, япон, итальян, француз — хуллас, бутун дунё егуликларидан иборат таомномаларни таклиф этмоқда. Таомномани тузиш учун таклиф этилаётган меҳмонларнинг таъбини тахминан бўлса-да, билишингиз керак.

 

Таомнома ва бошқа масалалар

 

Байрам таомномаси, таомларнинг мўлжалланган миқдори ва уларни дастурхонга тортиш кетма-кетлиги олдиндан зал менежери билан келишилади. Қандай маҳсулотларни ўзингиз билан олиб келишингиз мумкинлигига албатта аниқлик киритиб олинг. Мевалар, ичимликлар, конфетлар кабиларни ўзингиз олиб келсангиз, анча арзон тушади. Бир одам бошига ўртача сумма қанча бўлишини сўранг. Қўшимча буюртма берилган таомлар қандай тўланишини билиб олиш ҳам зарар қилмайди.

 

Тамаддихонанинг иш тартибини билинг. Байрамингиз энг авж нуқтасига чиққанида ресторан ёпилишини ёки қўшимча ишланган вақт учун ходимларга алоҳида пул тўлайсиз дейишса, бу сизга ёқмаслиги турган гап.

 

Шартнома

 

Ўзингизни қизиқтирган барча нарсаларни аниқлаштириб олганингиздан кейин шартнома тузишга ўтсангиз бўлади. Барча ўзига хос масалалар унда акс этиши лозим: аниқ келишилган нарх, ижара вақти, нархга нималар кириши, таомнома, безатиш ишлари, хизмат учун фоиз тўлови (агар бўлса) ва бошқалар. Ёзма шартнома байрамни ўтказиб беришдан бош тортиш ёки муассаса томонидан алдов-қалдов ҳолатларида мустаҳкам ҳимоя ролини ўтайди.

 

Бу оддий маслаҳатларга амал қилсангиз, барча учун маъқул келадиган муассасани танлашингиз осон кечади. Ундан ташқари йиғилганларни шўх-шодон мусиқа, лаззатли ва турфа егуликлар, ёқимли муҳит билан кундалик ишлардан чалғиб, маза қилиб дам олиши учун шароит яратиб берган бўласиз.

 

Қуйидаги жадвал байрам ўтказиш учун ҳали жой танлаб улгурмаганларга жуда асқатади. Унда пойтахтимиздаги энг оммабоп бўлган, ном қозониб улгурган баъзи ресторанларнинг манзили, телефон рақамлари ҳар бир ходим учун ўртача нархи каби маълумотлар келтирилган. 

 

Номланиши

Бир кишига ўртача нарх

Янги йил дастурлари ўтказиладиган кунлар

Сиғими

Манзил

Телефон

Гранат” ресторани

105000 сўм

20-30 декабрь

соат 17.00-3.00 гача

1-зал - 45 киши;

2-зал - 40 киши

Миробод тумани Истиқбол кўчаси, 8-уй

(71) 233-55-00 (90) 988-37-73

Салом” ресторани

160 000 сўм

Ҳар куни

соат 10.00-23.00 гача

 

 

 

1-зал – 180 киши;

2-зал – 65 киши;

3-зал – 25 киши;

4- зал – 4 киши

Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 162-уй

(71) 268-73-02

(90) 955-10-47

 

Баҳор” ресторани

200 000-300 000 сўм

Буюртмага асосан

1 зал – 250 киши

Миробод тумани, Истиқбол кўчаси, 8-уй

(90) 185-35-76

 (93) 555-73-73

“Behruz” банкет зали

200 000 сўм

25-30 декабрь 11:00 дан 23:00 гача

 

1-зал - 300 киши;

2-зал - 100 киши;

ҳар бири 20 кишилик - 4 кабинка

 

Яшнобод тумани, Олтинтепа кўчаси, 28-уй

(90) 935-80-03

Caravan ресторани

 

 

160 000

сўм

15-30 декабрь 12:00 дан 24:00гача

1 зал – 350 киши

Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 22-уй

(71) 150-75-55 (71) 150-66-06

China Town” ресторани

270 000 сўм

19-30 декабрь

12:00 дан 24:00 гача

1-зал - 180 киши;

2-зал – 250 киши;

3-зал - 160 киши;

7 та

10-25 кишилик хоналар

Миробод тумани Фарғона йўли кўчаси, 44-уй

(90) 348-08-01 (90) 348-08-02

DAR” ресторани

180 000 сўм

Ҳар куни 12:00 дан 23:00 гача

1-зал - 80 киши;

2-зал - 30 киши;

3-зал - 20 киши

Мирзо Улуғбек тумани, Ҳ.Орипов кўчаси, Мирзо Улуғбек боғи, 21-уй

321-00-40

La Piola” ресторани

200 000 сўм

Ҳар куни 08:00 дан 23:00 гача

315 киши

Миробод тумани Авлиё ота кўчаси, 50-уй

(99) 878-88-88

(98) 314-11-11

April” ресторани

120 000 дан 350 000 сўмгача

20-30 декабрь

270 киши

VIP-зал – 20 киши

Юнусобод тумани О. Зокиров кўчаси, 63-уй

(71) 1470333

912-53-33 914-53-33

Eski Shahar” ресторани

75 000 дан 180 000 сўмгача

26-30 декабрь

100 киши

Шайхонтоҳур кўчаси, Абдулла Қодирий кўчаси, 35-уй

(71) 2411414

Голубые купола” ресторани

500 000 сўм

15-30 декабрь

VIP зал - 5 киши

1-зал - 80 киши

Яккасарой тумани, Шароф Рашидов кўчаси 77-уй

(71) 2562727

(98) 3612727

 

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16