- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- ЙҲҚ бузилишини видеоқайд қилиш: қўрқувданми ёки виждонан?
ЙҲҚ бузилишини видеоқайд қилиш: қўрқувданми ёки виждонан?
07.07.2016
Демак, Зойир Саидалиев, пойтахт ЙҲХБ ОАВ билан ишлаш бўлими бошлиғининг маълумотларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги устидан тезкор видеокузатув тизими билан жиҳозлаш режалаштирилган барча 120 та чорраҳа бутунлай шай ҳамда уларда кузатув амалга оширилмоқда. Мазкур тизимдан фойдаланишни тартибга соладиган тегишли қонуний ҳужжат қабул қилингандан кейин автотранспорт воситалари эгалари жарималар ва кўрсатмалар ёзилган билдиришномаларни ола бошлайдилар.
З.Саидалиевнинг қайд қилишича, янги тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар учун жарималарни ундириш механизми қуйидагича бўлади:
- қоидабузарлик тўғрисидаги ахборот видеокузатув тизими орқали ахборот марказига узатилади;
- марказ уч кун муддатда автотранспорт эгасига у рўйхатдан ўтказилган манзил бўйича хабарнома юборади;
- ЙҲҚни бузувчи 60 календарь куни мобайнида унга ёзилган жаримани тўлаши керак;
- қоидабузарлик рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 61 куни тўлов амалга оширилмаган тақдирда қоидабузарнинг автомобили жарима майдонига жўнатилади.
Матбуот анжуманида ҳозир бўлган журналистларни шундай савол қизиқтирди: модомики ҳозирги вақтда қоидабузарликлар қайд қилинаётган экан, тизим ишига старт берадиган расмий ҳужжат чиққунга қадар қайд қилинган қоидабузарликларга нисбатан жарима санкциялари тақдим қилинадими? ЙҲХБ вакилининг қайд қилишича, бу саволга жавоб ўша кутилаётган ҳужжатда сақланади.
Муаллифдан: йўл қоидабузарликлари нечоғлик камаяди ва ҳаракатнинг барча қатнашчилари ўртасида ўзаро хушмуомалалик ошадими? Бошқа савол: ҳайдовчиларнинг ўзини тутиши фақат кузатув камералари ўрнатилган чорраҳаларда ўзгарадими? Умид қиламизки, ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳар бир автотранспорт эгаси йўлларда ўзини тутиши юзасидан жавобгарликни ҳис қилади ва ҳар ҳолда йўл ҳаракати қоидаларига катта жарималардан қўрқиб эмас, балки виждонан риоя қилишга тайёр бўлади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА, мухбиримиз.
Мавзу бўйича материаллар:
Болалар автокреслоси – шунчаки қиммат ўйинчоқ эмас
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)