Аввало, бундай тартиб амалдаги юридик хизмат тўғрисидаги низомларда белгиланган (корхонада эса юридик хизмат тўғрисидаги ички низомга ёки юрисконсультнинг мансаб йўриқномасига шундай норма киритилиши лозим). Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган “Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисида”ги Низомнинг 7-бандида лойиҳага юридик хизмат томонидан корхонанинг бошқа таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилиши белгиланган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Юрисконсульт ҳужжатлар лойиҳаларига қандай тартибда виза қўяди?
Юрисконсульт ҳужжатлар лойиҳаларига қандай тартибда виза қўяди?
31.10.2016
Амалиётда аксарият ҳолатларда корхонанинг ишлаб чиқаришга оид буйруқ лойиҳаларини тайёрлашда лойиҳа матнини тайёрлаётган таркибий бўлинма ўзидан масъулиятни соқит қилиш мақсадида у ёки бу вазифасини бажаришни бошқа бўлинма (мансабдор шахс) зиммасига юклашга ҳаракат қилади. Лойиҳани имкон қадар вазифа юклатилаётган бўлинма раҳбаридан четлаб ўтиб корхона раҳбарига имзолатиш учун киритишга ҳаракат қилади. Буйруқ имзоланганидан сўнг у мажбурий кучга эга бўлади ва уни бекор қилиш анча қийин кечади. Бундай ҳолатларда таркибий бўлинмалар ўртасида манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келади ва ҳатто низолар келиб чиқади.
Буни олдини олиш учун юрисконсульт қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлади:
а) буйруқ лойиҳасида вазифа юклатилаётган ҳар бир таркибий бўлинма раҳбаридан виза олинганлигига;
б) юклатилаётган вазифа таркибий бўлинманинг низомига мос келиш-келмаслигига.
Агар юқорида қайд қилинган саволларга салбий жавоб олинганда, юрисконсульт лойиҳага виза қўймай, уни ижрочига қайтариши керак.
Маъруф УСМАНОВ ёзиб олди
Мавзуга оид материаллар:
Юридик хулоса – тадбиркорнинг ихтиёрига кўра
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланмокда
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)