Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ижрочини хизмат сафарига юбориш мумкинми Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлайдилар

Юртимизда “Тезкор почта” хизмати кўрсатилади

10.04.2018

Республикамиз почта бозори конъюнктурасини ўрганиб чиққан ҳолда ҳамда мижозлардан тушаётган талабларни инобатга олиб “Ўзбекистон почтаси” АЖ “Тезкор почта” янги хизмат турини жорий қилди.

 

Муассасанинг 15 та почта бўлимлари жорий йилнинг 10 апрелидан бошлаб янги хизмат доирасида почта жўнатмаларини қабул қилиш ва етказиб бериш билан шуғулланади.

 

Жўнатмалар қисқа муддатларда, арзонлаштирилган нархларда етказиб берилади. Масалан, Тошкентдан Нукусгача ва бошқа вилоятлар марказларигача жўнатмалар 24 соат ичида етказиб берилади. Олувчилар почта жўнатмаси ҳақида телефон орқали дарҳол хабардор этилади.

 

“Тезкор почта” жўнатмаларида “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари”га мувофиқ ички почта жўнатмалари учун белгиланган ҳужжатларни, иш қоғозларини ва халқ истеъмоли молларини жўнатишга йўл қўйилади.

 

Республика ичидаги тезкор почта жўнатмаларини ер усти ва ҳаво транспортида жўнатиш ва топшириш хизматларига белгиланган тарифлар ҳамда хизматларини кўрсатишнинг назорат муддатлари ҳақида “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг расмий сайтида хабар берилади

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_