Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Зиёвуддин Зокиров: «bir.uz ёрдамида бош бухгалтер бўламан»

24.10.2018

Рус тилида ўқиш

Зиёвуддин Зокиров – 20 ёшда, у бошловчи бухгалтер. bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида иккинчи уринишда «Ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтдим. 10 ноябрда иш ҳақи ва ходимлар билан  ҳисоблашишлар бўйича мутахассис малакасини тасдиқловчи ҳужжатни олиш учун bir.uz имтиҳонига яна келади. Бугун у «Norma» портали мухбирининг саволларига жавоб беради.


– Зиёвуддин, bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимига қандай қарайсиз?

– Мен бухгалтер аутсорсинги билан шуғулланадиган компанияда ишлайман. Ишга келгунимга қадар бухгалтерия ҳисобидаги тажрибам фақат икки ойлик курсдан иборат эди. Раҳбарим bir.uz тизимида ўқишни маслаҳат берди, компания эса мени қўллаб-қувватлаб ўқиш ҳақини тўлаб берди. Барча мутахассисликлар бўйича ўқув курсларидан ўтмоқчиман ва охирида катта масъулият талаб қиладиган умумбелгиланган тизимда бош бухгалтер мутахассислиги бўйича аттестация имтиҳонини топширмоқчиман.


– Биринчи аттестатни иккинчи уринишда олибсиз. Қийинчиликлар бўлдими?


– Биринчи уриниш мен учун яхши сабоқ бўлди. bir.uz жиддий ёндашувни талаб этишини, билимларсиз муваффақиятга эришиб бўлмаслигини англадим. Шу боис иккинчи марта уриниб кўриш учун пухта тайёргарлик кўрдим ва буни уддаладим.


– Эгаллаган билимларингиз амалиётда асқотяптими?


– Албатта, ўзимга ишончим ортди, счётлар билан ишлашни билиб олдим. Улар билан боғлиқ ишларни мустақил бажаряпман, ҳамкасбларимдан ёрдам сўрамаяпман. Бугунги кунда нафақат счётлар билан ишлашни, балки ходимлар билан ҳисоблашишлар масалаларидаги йўл-йўриқларни ҳам билиб олдим. Имтиҳонга ҳам яқин қолди. 

 
bir.uz да билим эгаллаш услуби маъқул келдими?

 
– Жуда қулай. Исталган вақтда: ишдан бўш қолган дақиқаларда ҳамда уйда шуғулланиш мумкин. Ҳамма дарслар тушунарли қилиб, батафсил ёритилган. Имтиҳон жараёни ҳам яхши ташкил қилинган.

– Тизимни ишлаб чиқувчиларга таклифларингиз борми?

 

– Фақат ташаккур билдирмоқчиман.

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум