Кўп йиллик анъанага кўра "Norma" компанияси онлайн ва ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар (бундан кейин – тизимлар) фойдаланувчиларига турли бонусларни тақдим этади.
Маслаҳат ёки ёрдамни қандай олиш мумкин?
1. Саволларингиз борми? Сall-марказга мурожаат қилинг: 1172!
Қуйидагиларда ёрдам берамиз:
- харидни расмийлаштириш;
- ўрнатиш, созлаш ва бошқа техник масалаларни ҳал қилиш;
- маҳсулотлар, хизматлар ва бонуслар ҳақида тушунтириш;
- керакли ҳужжатни топиш;
- экспертлар маслаҳатини олиш.
Ҳуқуқий ва иқтисодий маслаҳатлар
2. Маслаҳат керакми? Аввал жавоблар базасидан фойдаланинг!
- Базада 34 000 дан ортиқ ҳамкасбларингиз саволларига оид тушунтиришлар мавжуд
- Керакли жавобни топа олмадингизми? Кейинги босқичга ўтинг
3. Тезкор жавоб керакми? Онлайн ёрдамчидан фойдаланинг!
U 24/7 ишлайди. Тез ва чекловларсиз жавоб берамиз!
Тайёр материалларни танлаб берамиз, техник вазифаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатамиз ва бошқа саволларингизга жавоб берамиз.
4. Жонли мулоқот афзалми? Ишонч телефонига мурожаат қилинг:
- 1172 рақамига ёки сайт орқали – оғзаки жавоб оласиз.
5. Савол мураккабми? Экспертларга ёзинг:
- сайт орқали – ёзма жавоб оласиз;
- "Мансабдор шахс жавоби" бандини танланг - давлат органи билан муносабатни ўз зиммамизга оламиз.
Маслаҳатлар ва мавжуд бонуслар сони харид қилинган Norma маҳсулотлари нархига боғлиқ. Имкониятлар ҳажмини қуйидаги жадвал орқали аниқлаш мумкин.
Касбий жиҳатдан ривожланмоқчимисиз?
1. Вебинарлар
Вебинарларда бепул қатнашинг, мутахассисларга саволлар беринг, ёзувларни томоша қилинг.
Иштирок этиш сони чекланмаган!
2. Ўқув курслари
Ўзингизга қулай таълим шаклини танланг ва асосий касбий йўналишлар бўйича малакангизни оширинг:
- пуллик ва бепул МҲХСни ўрганиш курслари – нолдан ДипИФРгача >>>
- пуллик ва бепул ACFP бошланғич малака даражасига тайёргарлик курслари >>>
- ACFP ва АCCА асосий ва касбий малака даражалари имтиҳонларига тайёргарлик курслари >>>
- кадрлар иши, ҳужжатлар юритиш ва ходимларни бошқариш бўйича курслар >>>
Пуллик курсларга 30% чегирма олинг.
|
Эътибор беринг! Бонус ва хизматлардан фойдаланиш қоидалари билан танишинг. |



