Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2018 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2018 йил май ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

31.05.2018

     2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).

 

    Январь-май ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 861 200 сўмни (172 240 х 5) ташкил этади (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон).

 

    Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).

 

    2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

 

     ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

 

    2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).

 

Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ ставкаси

861 200 сўмгача

0%

861 201 сўмдан 4 306 000 сўмгача (5 х 861 200)

861 200 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

4 306 001 сўмдан 8 612 000 сўмгача (10 х 861 200)

258 360 сўм + 4 306 000 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

8 612 001 сўм ва ундан юқори

968 850 сўм + 8 612 000 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

1-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Январь–май ойларида у ойига 150 000 сўмдан иш ҳақи олди, йил бошидан жами даромад 750 000 сўмни (150 000 х 5) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 861 200 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (750 000 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 12 000 сўмга (150 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 138 000 сўм (150 000 – 12 000) тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–май ойларида ойига 720 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 3 600 000 сўмни (720 000 х 5) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(3 600 000 – 861 200) х 7,5% = 205 410 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 164 328 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 41 082 сўмга (205 410 – 164 328) тенг.

Январь-май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 54 776 сўмни ((3 600 000 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 43 820,8 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 10 955,2 сўмни (54 776 – 43 820,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 30 126,8 сўм (41 082 – 10 955,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 57 600 сўмни (720 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 621 318 сўм (720 000 – 41 082 – 57 600) тўланади.

 

3-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 050 000 сўмдан тўланган, йил бошидан даромад 5 250 000 сўмни (1 050 000 х 5) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

258 360 + (5 250 000 – 4 306 000) х 16,5% = 414 120 сўм.

Январь-апрель ойларида 331 296 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 82 824 сўмга (414 120 – 331 296) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 87 776 сўмни ((5 250 000 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 70 220,8 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 17 555,2 сўмни (87 776 – 70 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 65 268,8 сўм (82 824 – 17 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 84 000 сўмни (1 050 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 883 176 сўм (1 050 000 – 82 824 – 84 000) иш ҳақи олади.

 

4-ВАЗИЯТ Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 9 250 000 сўмни (1 850 000 х 5) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–май ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

968 850 + (9 250 000 – 8 612 000) х 22,5% = 1 112 400 сўм.

Январь-апрель ойларида 889 920 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 222 480 сўмга (1 112 400 – 889 920) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 167 776 сўмга ((9 250 000 – 861 200) х 2%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 134 220,8 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 33 555,2 сўмни (167 776 – 134 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 188 924,8 сўм (222 480 – 33 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 479 520 сўм (1 850 000 – 222 480 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

5-ВАЗИЯТ Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 9 250 000 сўмни (1 850 000 х 5) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

9 250 000 – 861 200 х 4 = 5 805 200 сўмга тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

258 360 + (5 805 200 – 4 306 000) х 16,5% = 505 728 сўм.

Январь-апрель ойларида 404 582,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 101 145,6 сўмга (505 728 – 404 582,4) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 98 880 сўмни ((5 805 200 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 79 104 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 19 776 сўмни (98 880 – 79 104) ташкил қилади.

Бюджетга 81 369,6 сўм (101 145,6 – 19 776) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 148 000 сўмни (1 850 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 600 854,4 сўм (1 850 000 – 101 145,6 – 148 000) иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 265 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 8 525 000 сўмни (1 265 000 х 5 + 2 200 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 6 458 120 сўмга (8 525 000 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

258 360 + (6 458 120 – 4 306 000) х 16,5% = 613 459,8 сўм.

Январь-апрель ойларида 495 160,8 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 118 299 сўмга (613 459,8 – 495 160,8) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 111 938,4 сўмни ((6 458 120 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 90 083,2 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 21 855,2 сўмни (111 938,4 – 90 083,20) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 96 443,8 сўм (118 299 – 21 855,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 101 200 сўмни (1 265 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 045 501 сўм (1 265 000 – 118 299 – 101 200) иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 1 300 000 сўмдан ҳақ тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Ходимнинг йил бошидан даромади 8 300 000 сўмни (1 300 000 х 5 + 1 800 000) ташкил қилади.

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 7 266 560 сўмга (8 300 000 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

258 360 + (7 266 560 – 4 306 000) х 16,5% = 746 852,4 сўм.

Январь-апрель ойларида 622 778,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 124 074 сўмга (746 852,4 – 622 778,4) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 128 107,2 сўмга ((7 266 560 – 861 200) х 2%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 105 552 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 22 555,2 сўмни (128 107,2 – 105 552) ташкил қилади.

Бюджетга 101 518,8 сўм (124 074 – 22 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Май ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 071 926 сўм (1 300 000 – 124 074 – 104 000) иш ҳақи олади.

 

8-ВАЗИЯТ Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–апрель ойларида ойига 1 300 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Ходимнинг йил бошидан даромади 10 300 000 сўмни (1 300 000 х 5 + 2 300 000 + 1 500 000) ташкил қилади.

Қуйидагиларга мувофиқ:

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (861 200 х 4 = 3 444 800 сўм) чиқариб ташланади;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 500 000 – 3 444 800 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 3 754 880 сўм.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(3 754 880 – 861 200) х 7,5% = 217 026 сўм.

Январь-апрель ойларида 184 116 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 32 910 сўмга (217 026 – 184 116) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 57 873,6 сўмни ((3 754 880 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 49 097,6 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 8 776 сўмни (57 873,6 – 49 097,6) ташкил қилади.

Бюджетга 24 134 сўм (32 910 – 8 776) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 104 000 сўмни (1 300 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 163 090 сўм (1 300 000 – 32 910 – 104 000) олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

9-ВАЗИЯТ Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь–май ойларида ойига 800 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Ходимнинг йил бошидан даромади 4 000 000 сўмни (800 000 х 5) ташкил қилади.

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–май ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(4 000 000 – 861 200) х 7,5% = 235 410 сўмга тенг.

Январь-апрель ойларида 188 328 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 47 082 сўмга (235 410 – 188 328) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 62 776 сўмга ((4 000 000 – 861 200) х 2%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 50 220,8 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 12 555,2 сўмни (62 776 – 50 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 34 526,8 сўм (47 082 – 12 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 688 918 сўм (800 000 – 47 082 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 8 612 000 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–май ойлари учун ЖШДС суммаси 900 000 сўмга (4 000 000 х 22,5%) тенг.

Январь-апрель ойларида 720 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойида унинг суммаси 180 000 сўмни (900 000 – 720 000) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади. Январь–май ойларида уларнинг суммаси 80 000 сўмни (4 000 000 х 2%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 64 000 сўм ўтказилган, май ойи учун 16 000 сўм (80 000 – 64 000) ўтказилади.

Бюджетга 164 000 сўм (180 000 – 16 000) ЖШДС ўтказилади.

Май ойи учун суғурта бадаллари 64 000 сўмни (800 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 556 000 сўм (800 000 – 180 000 – 64 000) иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги меҳнатига ойига 850 000 сўмдан ҳақ тўланган, йил бошидан даромад 4 250 000 сўмни (850 000 х 5) ташкил қилади. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади.

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-май ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 7,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

(4 250 000 – 861 200) х 7,5% = 254 160 сўм.

Январь-апрель ойларида 203 328 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (254 160 – 203 328) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 67 776 сўмга ((4 250 000 – 861 200) х 2%) тенг.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 54 220,8 сўм ўтказилган, май ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (67 776 – 54 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм солиқ (50 832 – 13 555,2) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 656 168 сўм иш ҳақи (850 000 + 1 000 000 – 75 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–май ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 200 000 сўмни ташкил қилди. Йил бошидан даромад 6 000 000 сўмни (1 200 000 х 5) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

6 000 000 – 1 500 000 = 4 500 000 сўм.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–май ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

258 360 + (4 500 000 – 4 306 000) х 16,5% = 290 370 сўм.

Январь-апрель ойларида 265 296 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 25 074 сўмга (290 370 – 265 296) тенг.

Январь–май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 72 776 сўмни ((4 500 000 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 62 220,8 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 10 555,2 сўмни (72 776 – 62 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 14 518,8 сўм (25 074 – 10 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 96 000 сўмга (1 200 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 578 926 сўм (1 200 000 – 500 000 – 25 074 – 96 000) иш ҳақи тўланади.

 

12-ВАЗИЯТ Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида мазкур ҳисобот йилида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. Март-май ойлари учун даромад 4 200 000 сўмни (1 400 000 х 3) ташкил этди.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(4 200 000 – 861 200) х 7,5% = 250 410 сўм.

Март-апрель ойларида 158 328 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Май ойи учун солиқ суммаси 92 082 сўмга (250 410 – 158 328) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 66 776 сўмни ((4 200 000 – 861 200) х 2%) ташкил этади.

Март-апрель ойларида ШЖБПҲга 42 220,8 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 24 555,2 сўмни (66 776 – 42 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 67 526,8 сўм (92 082 – 24 555,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 112 000 сўмга (1 400 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 195 918 сўм (1 400 000 – 92 082 – 112 000) тўланади.

 

13-ВАЗИЯТ Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг январь-май ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 1 500 000 сўмни ташкил қилади. Йил бошидан солиқ солинадиган даромад 7 500 000 сўмни (1 500 000 х 5) ташкил қилади. Март ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 500 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди ва барча зарур ҳужжатларни тақдим этди.

Ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 30-банди).

 

Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 000 000 сўмни (7 500 000 – 1 500 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва солиқни ҳисоблаймиз:

258 360 + (6 000 000 – 4 306 000) х 16,5% = 537 870 сўм.

Январь-апрель ойларида 463 296 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (537 870 – 463 296) сўмни ташкил қилади.

Январь-май ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 102 776 сўмни ((6 000 000 – 861 200) х 2%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 86 220,8 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 16 555,2 сўмни (102 776 – 86 220,8) ташкил қилади.

Май ойи учун бюджетга 58 018,8 сўм (74 574 – 16 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 120 000 сўмни (1 500 000 х 8%) ташкил қилади.

Ходим 805 426 сўм (1 500 000 – 500 000 – 74 574 – 120 000) иш ҳақи олади.

 

14-ВАЗИЯТ Олий ўқув юртида ходим фарзандининг ўқиши учун ҳақ тўлашда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-май ойларидаги иш ҳақи миқдори ойига 1 600 000 сўмни ташкил қилади, йил бошидан даромад 8 000 000 сўмни (1 600 000 х 5) ташкил этди. Унинг аризасига биноан март ойида корхона ходим ўғлининг ўқишига 2017–2018 ўқув йили учун 3 500 000 сўм миқдорида ҳақ тўлади, тўланган сумма март ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Ходимнинг аризасига кўра ўқиш ҳақини сўндириш учун унинг даромадларидан ҳар ойда 600 000 сўмдан ушлаб қолишга қарор қилинди. Январь-май ойлари учун солиқ солинадиган даромад 6 200 000 сўмни (8 000 000 – 1 800 000) ташкил қилади.

ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

258 360 + (6 200 000 – 4 306 000) х 16,5% = 570 870 сўм.

Январь-апрель ойларида 496 296 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун ЖШДС суммаси 74 574 (570 870 – 496 296) сўмни ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 106 776 сўмни ((6 200 000 – 861 200) х 2%) ташкил қилади.

Январь-апрель ойларида ШЖБПҲга 90 220,8 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 16 555,2 сўмни (106 776 – 90 220,8) ташкил қилади.

Бюджетга 58 018,8 сўм (74 574 – 16 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 128 000 сўмни (1 600 000 х 8%) ташкил қилади.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга 797 426 сўм (1 600 000 – 74 574 – 128 000 – 600 000) иш ҳақи тўланади.

 

15-ВАЗИЯТ Илгари бошқа корхонада ишлаган янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Март ойида янги ходим ишга қабул қилинди. Унга ойига 600 000 сўм маош белгиланди. У аввалги иш жойидан маълумотнома ва СТИРни бухгалтерияга тақдим этмаган.

Йил мобайнида асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи ўзгарган тақдирда, жисмоний шахс жорий йилда ўзига тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари тўғрисидаги маълумотномани янги иш жойидаги бухгалтерияга дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар тақдим этиши шарт (Солиқ кодексининг 186-моддаси 5-қисми). Маълумотнома тақдим этилмаган ёки солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим этилмаган тақдирда, ЖШДС энг юқори ставка бўйича ушлаб қолинади. Маълумотнома ва СТИР тақдим этилган тақдирда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси илгариги асосий иш (хизмат, ўқиш) жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

Шунга асосланиб янги ишга қабул қилинган ходимнинг март-май ойларидаги 1 800 000 сўмлик даромадига энг юқори ставкада солиқ солинади:

1 800 000 х 22,5% = 405 000 сўм.

Март-апрель ойларида 270 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Май ойи учун ЖШДС суммаси 135 000 (405 000 – 270 000) сўмни ташкил қилади.

Март-май ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар қуйидагига тенг бўлади:

1 800 000 х 2% = 36 000 сўм.

Март-апрель ойларида ШЖБПҲга 24 000 сўм ўтказилган, май ойи учун ажратмалар 12 000 сўмни (36 000 – 24 000) ташкил қилади.

Бюджетга ўтказиладиган сумма қуйидагича ҳисобланади:

135 000 – 12 000 = 123 000 сўм.

Май ойи учун мажбурий суғурта бадаллари қуйидаги суммани ташкил қилади:

600 000 х 8% = 48 000 сўм.

Солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушланганидан кейин ходимга 417 000 сўм (600 000 – 135 000 – 48 000) тўланади.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

_____________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида, март ойи учун 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида, апрель ойи учун 24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сонида чоп этилган.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-06-19
  • USD:7883.99 (--25.38) сум
  • EUR:9150.95 (--155.21) сум
  • RUB:124.89 (--1.83) сум