Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Камерал назорат – бухгалтер учун офатми ёки нажот. Солиқ тўловчиларга кўп миқдорда ва тез-тез қўшимча ҳисобланмалар ҳақида Талабномалар йўлланмоқда – buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Фойдали ахборот
  • 2018 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

2018 йил ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти

21.11.2018

2018 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: ноль ставкали; энг кам ставка – 7,5%; ўртача ставка – 16,5%; энг юқори ставка – 22,5% (Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорига 8-илова).


1 январдан 15 июлгача энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 172 240 сўмни (20.11.2017 йилдаги ПФ-5245-сон), 15 июлдан эса 184 300 сўмни (2.07.2018 йилдаги ПФ-5469-сон) ва 1 ноябрдан – 202 730 сўмни (13.10.2018 йилдаги ­ПФ-5553-сон) ташкил этади.

 

Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 172 240 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми). Январь-ноябрь ойлари учун солиқ солиш мақсадида ЭКИҲ 1 894 640 сўмни (172 240 х 11) ташкил қилади.


2018 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 2%ини, ноль ставкасида (ЭКИҲ 1 баравари) солиқ солинадиган даромад чегирилган ҳолда, ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).


ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).


2018 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 8%и миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорнинг 3-банди).


Солиқ солинадиган даромад миқдори

Солиқ ставкаси

1 894 640 сўмгача

0%

1 894 641 сўмдан 9 473 200 сўмгача (5 х 1 894 640)

1 894 640 сўмдан ортиқ сумманинг 7,5%и

9 473 201 сўмдан 18 946 400 сўмгача (10 х 1 894 640)

568 392 сўм + 9 473 200 сўмдан ортиқ сумманинг 16,5%и

18 946 401 сўм ва ундан юқори

2 131 470 сўм + 18 946 400 сўмдан ортиқ сумманинг 22,5%и

 

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

 

 

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 1 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходима корхонада чорак ставкада ишлайди. Йил бошидан 15 июлга қадар у ойига 150 000 сўмдан, 15 июлдан 160 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 176 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойи учун иш ҳақи 155 454,55 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 1 711 454,55 сўмни (150 000 х 6) + 155 454,55 + (160 000 х 3) + 176 000) ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 894 640 сўмгача бўлган даромадига ноль ставкаси бўйича солиқ солинади. Ходиманинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (1 711 454,55 х 0%) ташкил қилади.

Ходиманинг иш ҳақидан ШЖБПҲга бадаллар ҳисоб-китобида ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад (ЭКИҲнинг 1 баравари) чегирилиши сабабли ушбу бадаллар ҳисоблаб ўтказилмайди.

Ходиманинг даромадларидан суғурта бадаллари 14 080 сўмга (176 000 х 8%) тенг.

Суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимага 161 920 сўм (176 000 – 14 080) тўланади.

 

 

2-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходим йил бошидан 15 июлга қадар ойига 720 000 сўмдан, 15 июлдан 770 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 850 000 сўм иш ҳақи олди. Июль ойи учун иш ҳақи 747 272,73 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 8 227 272,73 сўмни (720 000 х 6) + 747 272,73 + (770 000 х 3) + 850 000) ташкил қилади.

Олинган даромадга 7,5%лик ставка бўйича солинадиган ЖШДС:

(8 227 272,73 – 1 894 640) х 7,5% = 424 947,45 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 424 115,45 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 50 832 сўмга (474 947,45 – 424 115,45) тенг.

Январь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 126 652,65 сўмни ((8 227 272,73 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 113 097,45 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 13 555,2 сўмни (126 652,65 – 113 097,45) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 37 276,8 сўм (50 832 – 13 555,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 68 000 сўмни (850 000 х 8%) ташкил этади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 731 168 сўм (850 000 – 50 832 – 68 000) тўланади.

 

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 050 000 сўмдан, 15 июлдан 1 120 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 1 230 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 088 181,82 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 11 978 181,82 сўмни (1 050 000 х 6) + 1 088 181,82 + (1 120 000 х 3) + 1 230 000) ташкил қилади.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

568 392 + (11 978 181,82 – 9 473 200) х 16,5% = 981 714 сўм.

Январь-октябрь ойларида 869 190 сўм солиқ ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 112 524 сўмга (981 714 – 869 190) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 201 670,84 сўмни ((11 978 181,82 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 180 515,64 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 21 155,2 сўмни (201 670,84 – 180 515,64) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 91 368,8 сўм (112 524 – 21 155,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 98 400 сўмни (1 230 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 019 076 сўм (1 230 000 – 98 400 – 112 524) иш ҳақи олади.

 

 

4-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан 1 980 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 2 180 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 21 140 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09 + (1 980 000 х 3) + 2 180 000) ташкил қилади.

22,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь–ноябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

2 131 470 + (21 140 909,09 – 18 946 400) х 22,5% = 2 625 234,55 сўм.

Январь-октябрь ойларида 2 328 504,55 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 296 730 сўмга (2 625 234,55 – 2 328 504,55) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 384 925,38 сўмга ((21 140 909,09 – 1 894 640) х 2%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 344 770,18 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 40 155,2 сўмни (384 925,38 – 344 770,18) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 256 574,8 сўм (296 730 – 40 155,2) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 174 400 сўмни (2 180 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 708 870 сўм (2 180 000 – 296 730 – 174 400) иш ҳақи олади.

 

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

 

5-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 850 000 сўмдан, 15 июлдан 1 980 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 2 180 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 920 909,09 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 21 140 909,09 сўмни (1 850 000 х 6) + 1 920 909,09 + (1 980 000 х 3) + 2 180 000) ташкил қилади.

 

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

 

Солиқ солинадиган даромадни ҳисоб-китоб қиламиз:

21 140 909,09 – 1 894 640 х 4 = 13 562 349,09 сўмга тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

568 392 + (13 562 349,09 – 9 473 200) х 16,5% = 1 243 101,6 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 087 506 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 155 595,6 сўмга (1 243 101,6 – 1 087 506) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 233 354,18 сўмни ((13 562 349,09 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 206 978,18 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 26 376 сўмни (233 354,18 – 206 978,18) ташкил қилади.

Бюджетга 129 219,6 сўм (155 595,6 – 22 376) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 174 400 сўмни (2 180 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 850 004,4 сўм (2 180 000 – 155 595,6 – 174 400) иш ҳақи олади.

 

 

6-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 265 000 сўмдан, 15 июлдан 1 353 550 сўмдан, 1 ноябрдан эса 1 480 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 2 200 000 сўм моддий ёрдам берилган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 313 300 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 16 643 950 сўмни (1 265 000 х 6) + 2 200 000 + 1 313 300 + (1 353 550 х 3) + 1 480 000) ташкил қилади.

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига: вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловларга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 14 577 070 сўмга (16 643 950 – 2 066 880) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

568 392 + (14 577 070 – 9 473 200) х 16,5% = 1 410 530,55 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 256 756,55 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 153 774 сўмга (1 410 530,55 – 1 256 756,55) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 253 648,6 сўмни ((14 577 070 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 227 493,4 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 26 155,2 сўмни (253 648,6 – 227 493,4) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 127 618,8 сўм (153 774 – 26 155,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 118 400 сўмни (1 480 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 207 826 сўм (1 480 000 – 153 774 – 118 400) иш ҳақи олади.

 

 

7-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимнинг меҳнатига йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан 1 390 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 1 530 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга 1 800 000 сўмлик ноутбук совға қилинди. Июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 16 649 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 1 349 090,91 + 1 800 000 + (1 390 000 х 3) + 1 530 000) ташкил қилади.

 

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм).

 

Солиқ солинадиган даромад 15 615 650,91 сўмга (16 649 090,91 – 1 033 440) тенг.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

568 392 + (15 615 650,91 – 9 473 200) х 16,5% = 1 581 896,4 сўм.

Январь-октябрь ойларида 1 419 872,4 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 162 024 сўмга (1 581 896,4 – 1 419 872,4) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 274 420,22 сўмга ((15 615 650,91 – 1 894 640) х 2%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 247 265,02 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 27 155,2 сўмни (274 420,22 – 247 265,02) ташкил қилади.

Бюджетга 134 868,8 сўм (162 024 – 27 155,2) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 122 400 сўмни (1 530 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 245 576 сўм (1 530 000 – 162 024 – 122 400) иш ҳақи олади.

 

 

8-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


Солиқ кодексининг 180-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 300 000 сўмдан, 15 июлдан 1 390 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 1 530 000 сўм иш ҳақи тўланган. Январь ойида унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 2 300 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 1 500 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 349 090,91 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 18 649 090,91 сўмни (1 300 000 х 6) + 2 300 000 + 1 500 000 + 1 349 090,91 + (1 390 000 х 3) + 1 530 000) ташкил қилади.

 

Қуйидагиларга мувофиқ:

Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 894 640 х 4 = 7 578 560 сўм) чиқариб ташланади;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (172 240 х 12 = 2 066 880 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (172 240 х 6 = 1 033 440 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

14 849 090,91 – 7 578 560 + 2 300 000 – 2 066 880 + 1 500 000 – 1 033 440 = 7 970 210,91 сўм.

Мазкур даромадга 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади:

(7 970 210,91 – 1 894 640) х 7,5% = 455 667,82 сўм.

Январь-октябрь ойларида 405 507,82 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 50 160 сўмга (455 667,82 – 405 507,82) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 121 511,42 сўмни ((7 970 210,91 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 108 135,42 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 13 376 сўмни (121 511,42 – 108 135,42) ташкил қилади.

Бюджетга 36 784 сўм (50 160 – 13 376) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 122 400 сўмни (1 530 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 357 440 сўм (1 530 000 – 50 160 – 122 400) олади.

 

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Солиқ кодексининг 180-моддаси 2-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 800 000 сўмдан, 15 июлдан 850 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 935 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 827 272,72 сўмга тенг. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 9 112 272,72 сўмни (800 000 х 6) + 827 272,72 + (850 000 х 3) + 935 000) ташкил қилади.

 

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш Солиқ кодексининг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 8-қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 9-қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида жорий йилдаги жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши шарт.

 

I. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Унинг январь–ноябрь ойларида олган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. ЖШДС:

(9 112 272,72 – 1 894 640) х 7,5% = 541 322,45 сўмга тенг.

Январь-октябрь ойларида 484 115,45 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 57 207 сўмга (541 322,45 – 484 115,45) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 144 352,65 сўмга ((9 112 272,72 – 1 894 640) х 2%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 129 097,45 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 15 255,2 сўмни (144 352,65 – 129 097,45) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 41 951,8 сўм (57 207 – 15 255,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси 74 800 сўмни (935 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходим 802 993 сўм (935 000 – 57 207 – 74 800) иш ҳақи олади.

 

II. Ўриндош ходим бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори – 22,5%лик ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этган.

Ўриндошнинг даромади 18 946 400 сўмдан ошмаслигига қарамай, ходимнинг аризасига кўра унинг бутун иш ҳақига 22,5%лик ставка бўйича солиқ солинади.

Январь–ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси 2 050 261,36 сўмга (9 112 272,72 х 22,5%) тенг.

Январь-октябрь ойларида 1 839 886,36 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойида унинг суммаси 210 375 сўмни (2 050 261,36 – 1 839 886,36) ташкил этади.

Жами иш ҳақидан (ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадни чегирмаган ҳолда) ШЖБПҲга бадаллар (2%) ҳисоблаб ёзилади.

Январь–ноябрь ойларида уларнинг суммаси 182 245,45 сўмни (9 112 272,72 х 2%) ташкил қилади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 163 545,45 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун 18 700 сўм (182 245,45 – 163 545,45) ўтказилади.

Бюджетга 191 675 сўм (210 375 – 18 700) ЖШДС ўтказилади.

Ноябрь ойи учун суғурта бадаллари 74 800 сўмни (935 000 х 8%) ташкил қилади.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ўриндош ходим 649 825 сўм (935 000 – 210 375 – 74 800) иш ҳақи олади.

 

 

10-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 850 000 сўмдан, 15 июлдан 900 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 990 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 877 272,73 сўмга тенг. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 50 кв.м бўлган турар жой биносини 1 январдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 1 000 000 сўм ижара ҳақи олади. Январь-ноябрь ойлари учун жами даромад 9 667 272,73 сўмни (850 000 х 6) + 877 272,73 + (900 000 х 3) + 990 000) ташкил қилади.

 

Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м турар жой учун 4 500 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 3 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 500 сўм белгиланган.

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга 7,5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси).

ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

 

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 225 000 сўмни (4 500 х 50) ташкил этади, у ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўм.

Январь-ноябрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромаддан 16,5%лик ставка бўйича солиқни ҳисоблаймиз:

568 392 + (9 667 272,73 – 9 473 200) х 16,5% = 600 414 сўм.

Январь-октябрь ойларида 527 490 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойидаги солиқ суммаси 72 924 сўмга (600 414 – 527 490) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 155 452,65 сўмга ((9 667 272,73 – 1 894 640) х 2%) тенг.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 139 097,45 сўм ўтказилган, ноябрь ойида ажратмалар 16 355,2 сўмни (155 452,65 – 139 097,45) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 56 568,8 сўм солиқ (72 924 – 16 355,2) ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 79 200 сўмни (990 000 х 8%) ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга 1 762 876 сўм иш ҳақи (990 000 + 1 000 000 – 75 000 – 72 924 – 79 200) тўланади.

 

 

11-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби


Ходимга йил бошидан 15 июлга қадар ойига 1 200 000 сўмдан, 15 июлдан 1 280 000 сўмдан, 1 ноябрдан эса 1 400 000 сўм иш ҳақи тўланган. Июль ойи учун иш ҳақи 1 243 636,37 сўмга тенг. Январь–ноябрь ойларидаги жами даромад 13 683 636,37 сўмни (1 200 000 х 6) + 1 243 636,37 + (1 280 000 х 3) + 1 400 000) ташкил этди. Март ойида ходим бухгалтерияга ҳар ойда унинг иш ҳақидан 500 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадларини аниқлашда чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-банди).

 

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

13 683 636,37 – 4 500 000 = 9 183 636,37 сўм.

7,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–ноябрь ойлари учун ушбу суммага солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(9 183 636,37 – 1 894 640) х 7,5% = 546 674,73 сўм.

Январь-октябрь ойларида 492 092,73 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 54 582 сўмга (546 674,73 – 492 092,73) тенг.

Январь–ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 145 779,93 сўмни ((9 183 636,37 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Январь-октябрь ойларида ШЖБПҲга 131 224,73 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 14 555,2 сўмни (145 779,93 – 131 224,73) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 40 026,8 сўм (54 582 – 14 555,2) ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 112 000 сўмга (1 400 000 х 8%) тенг.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий ўтказилган бадал чегирилгандан кейин ходимга 733 418 сўм (1 400 000 – 500 000 – 54 582 – 112 000) иш ҳақи тўланади.

 

 

12-ВАЗИЯТ. Илгари мазкур ҳисобот йилида ишламаган, янги ишга қабул қилинган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Март ойида мазкур ҳисобот йилида илгари ишламаган ходим ишга қабул қилинди. Унга 1 400 000 сўм маош белгиланди. 15 июлдан маош 1 500 000 сўмгача, 1 ноябрдан эса 1 650 000 сўмгача оширилди. Июль ойи учун иш ҳақи 1 454 545,46 сўмга тенг. Март-ноябрь ойлари учун даромад 13 204 545,46 сўмни (1 400 000 х 4) + 1 454 545,46 + (1 500 000 х 3) + 1 650 000) ташкил этди.

16,5%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва март-ноябрь ойлари учун солиқни ҳисоблаймиз:

568 392 + (13 204 545,46 – 9 473 200) х 16,5% = 1 184 064 сўм.

Март-октябрь ойларида 1 002 240 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ суммаси 181 824 сўмга (1 184 064 – 1 002 240) тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 226 198,11 сўмни ((13 204 545,46 – 1 894 640) х 2%) ташкил этади.

Март-октябрь ойларида ШЖБПҲга 196 642,91 сўм ўтказилган, ноябрь ойи учун ажратмалар 29 555,2 сўмни (226 198,11 – 196 642,91) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга 152 268,8 сўм (181 824 – 29 555,2) солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари 132 000 сўмга (1 650 000 х 8%) тенг.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга 1 336 176 сўм (1 650 000 – 181 824 – 132 000) тўланади.

 

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.


_____________________________________________________________________________

*Жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоб-китоби услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 30.01.2018 йилдаги 4-5 (1224-1225)-сонида, февраль ойи учун 27.02.2018 йилдаги 9 (1229)-сонида, март ойи учун 23.03.2018 йилдаги 12 (1232)-сонида, апрель ойи учун 24.04.2018 йилдаги 17 (1237)-сонида, май ойи учун 22.05.2018 йилдаги 21 (1241)-сонида, июнь ойи учун 19.06.2018 йилдаги 25 (1245)-сонида, июль ойи учун 24.07.2018 йилдаги 30 (1250)-сонида, август ойи учун 21.08.2018 йилдаги 34 (1254)-сонида, сентябрь ойи учун 18.09.2018 йилдаги 37 (1257)-сонида, 30.10.2018 йилдаги 44 (1264)-сонида чоп этилган.


Валюталар курси

2019-04-16
  • USD:8455.37 (+4.00) сум
  • EUR:9554.57 (+77.20) сум
  • RUB:131.53 (+2.16) сум