Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хабардор қилинг – ҳамда таътилга чиқаринг

08.07.2015

? Ходима таътиллар жадвалига мувофиқ баҳорда дам олиши лозим эди. Биз уни қонунчиликка мувофиқ хабардор қилдик, бироқ шарт-шароитларга кўра таътил бошқа муддатга кўчирилди. Ходимани таътил бошланиши ҳақида қайтадан хабардор қилиш керакми?

 

 

− Меҳнат кодексининг (МК) 144-моддасига мувофиқ таътил бериш вақти ҳақида таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак. Қонун, таътил кўчирилиши муносабати билан ҳеч қандай истиснони кўзда тутмайди.

 

Демак, ходимани таътилнинг  бошланиш вақти ҳақида хабардор қилиш лозим.

 

 

Агар хабардор қилиш муддатини ўтказиб юборган бўлсангиз, бироқ ходима ҳали таътилга чиқмаган бўлса, ортга сурмай дарҳол уни хабардор қилинг. Аммо ходима белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, МКнинг 145-моддасига асосан, иш берувчи ходиманинг ёзма аризасига мувофиқ у билан келишилган ҳолда йиллик ҳақ тўланадиган таътилни бошқа муддатга кўчиришга мажбур. Агар ходимани жадвал билан тасдиқланган таътил вақтининг бошланиши ҳақида ўз вақтида хабардор қилмаган бўлсангиз, у ҳолда уни кўчириш мумкин эмас.

 

 Албатта, меҳнат инспекцияси ўз вақтида хабардор қилинмаганлигини аниқлаши ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши учун ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда маъмурий жарима солиши мумкин бўлади.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

бизнинг эксперт-юристимиз.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум