Контрагент дўконимизга сифатсиз товар етказиб берди. Биз уни қайтариб бермоқчи эдик. Шундай қилишга ҳақлимизми? Ҳақли бўлсак, буни қай тарзда амалга оширамиз?
- www.norma.uz
- Ҳафта саволи
- Сифатсиз товарни қандай қайтариш мумкин?
Сифатсиз товарни қандай қайтариш мумкин?
12.10.2016
Олдиндан қатор ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда товарни шубҳасиз қайтариб беришингиз мумкин.
Ушбу ҳолатда сотувчи ва харидор ўртасидаги муносабатлар Фуқаролик Кодексининг олди-сотди ва маҳсулот етказиб бериш шартномалари ҳақидаги моддалари билан тартибга солинади. Томонлар келишувига биноан алоҳида шартлар кўзда тутилиши мумкин, бироқ ушбу шартлар қонунчиликка зид бўлмаслиги керак. Фуқаролик Кодексининг 434-моддасида сотиб олувчига сифати лозим даражада бўлмаган товар сотилганида, башарти ундаги нуқсонлар шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра уни қайтариши мумкинлиги назарда тутилган.
БУ МУҲИМ!!! Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига (сизнинг ҳолатингизда дўконга) қайтариш вақтида сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.
Товарни қайтариб бериш зарурати туғилганда сотувчи биринчи навбатда товарда нуқсонлар борлиги ҳақида далолатнома тузиши лозим бўлади. Қонунчилик далолатномани тузиш вақтида албатта товар етказиб берувчи ёки унинг вакилининг қатнашиши зарурлиги талабини қўймайди. Аммо фикримизча, уларнинг қатнашиши фойдадан ҳоли эмас.
БУ МУҲИМ!!! Сотувчи харидор билан шартномага кўра сифатсиз товарни қайтариб олиши мажбурий бўлса-да, у товар сифатини текшириб кўришга ҳақли. Харидор текширишда иштирок этишга ҳақли.
Товарда нуқсонлар пайдо бўлишининг сабаблари бўйича низолар келиб чиққан тақдирда сотувчи товарнинг мустақил экспертизасини ўз ҳисобидан ўтказишга мажбур. Харидор бундай экспертиза хулосаси юзасидан суд тартибида низолашишга ҳақли.
Кейин товарни етказиб берувчига товарни қайтариб бериш ҳақида талабнома хат билан мурожаат этиш лозим. Бундай хатга муайян талаблар қўйиш кўзда тутилмаган, шу боис уни иш юзасидан хатлар тузилиши тартибига риоя қилган ҳолда тузиш лозим. Унда товарда аниқланган камчиликлар таърифи ва уни қайтариш мақсадини келтириб ўтиш тавсия этилади.
Юқорида кўрсатилган далолатномани мажбурий тарзда илова қилиш лозим.
Сўнгра бухгалтерия ҳужжатларида қайтариш операцияларини акс эттириш имкони бўлиши учун молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш керак бўлади. Бу юкхати ҳамда ҳисобварақ-фактурадир. Ушбу ҳужжатларни бир нечта нусхада тузиш керак, уларнинг бири товарни қайтариб бераётган сотувчида, иккинчиси эса товар етказиб берувчида қолади.
Елена ЕРМОХИНА,
эксперт-юристимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)