Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Товарнинг тўғри қиймати – нархномада

19.11.2015

Агар товарнинг қиймати нархномада ва касса чекида ҳар хил кўрсатилган бўлса, унинг учун қайси нарх бўйича тўлов амалга оширилади?

 

Бу кўп дўконларда етарли даражада тарқалган вазият.

 

Агар шундай вазият содир бўлса, биринчи навбатда маъмуриятга мурожаат қилиш лозим.  Чамаси, сизга товарларнинг янги партияси келганлиги ҳамда ходимлар эски нархномаларни янгисига алмаштиришга шошмаганликлари ҳақида сўзлаб беришади. Компьютерга эса янги нарх киритилган. Эҳтимол, ҳақиқатан ёвуз ният бўлмагандир, бу эса ходимларнинг бепарволиги туфайли содир бўлган. Бироқ харидорни бу безовта қилиши керак эмас. Унда юзага келган вазиятда бир неча усулда йўл тутиш имконияти бор.

 

 

Биринчиси ва аниқ кўриниб тургани – харид қилишдан бош тортиш.

 

Иккинчиси, харидор учун унча хуш келмайдигани – чекда кўрсатилган нарх бўйича тўловни амалга ошириш.

 

Учинчиси – қонунчилигимизга таянган ҳолда ўз ҳуқуқини талаб қилиб, нархномада кўрсатилган қиймат бўйича тўлаш. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон) харидор томонида, унда Истеъмолчи товар  ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олишга ҳақли, сотувчи эса уни тақдим этиши шарт дейилган (кўрсатилган Қонуннинг 4–6-моддалари).

  

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 20-бандига (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган) сотувчи сотиладиган товарларнинг ягона намунадаги ва аниқ расмийлаштирилган нархномалари бўлишини таъминлашга мажбурдир. Сотувга қўйилган товардаги нархнома ва у ҳақидаги маълумот оммавий шартнома тузиш учун таклиф деб эътироф этилади. Айнан нархнома оммавий оферта ҳисобланади ва тегишинча,  сотувчининг товарни оферта нархи, яъни нархнома бўйича сотиш мажбурияти ҳисобланади.

 

Агар маъмурият товарни нархномада кўрсатилган қиймати бўйича сотишдан бош тортса, у ҳолда дўкон номига шикоят билан мурожаат қилиш ҳамда унга ёзма жавобни талаб қилиш мумкин. Нархномани далил сифатида мобиль телефони ёрдамида бўлса ҳам суратга олинг.

 

Шундан кейин дўкон берган жавобни ва имкони бўлса нархнома суратини илова қилган ҳолда монополияга қарши қўмитага шикоят билан мурожаат қилиш мумкин.

 

Аксарият ҳолларда дўкон маъмурияти жарима санкциялари ва текширувлардан қочиш учун нархлар орасидаги фарқдан зарар кўришга рози бўлиб, ишни шикоят беришгача олиб бормасликка ҳамда низони сиз билан жойида бартараф қилишга ҳаракат қилади.

 

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16