Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яна пластик ҳақида

23.02.2017

« Нақд пул ёки пластикни танлаш – пенсионернинг хоҳиши» — «Пенсия иши» махсус нашрида эълон қилинган материал шундай номланган эди («Норма маслаҳатчи» 8-сони, 2017 йил 21 февраль). Унда «Пенсионер аввалгидек пенсиясини ёки унинг бир қисмини пластик картага олиши учун қаерга мурожаат этиши керак?» — деган саволга жавоб берилган. Жавоб Халқ банкининг бевосита мулоқот хизмати орқали олинди.

Нашр чоп этиб бўлинганидан кейин таҳририят Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг пенсиялар тайинлаш услубияти бўлими бошлиғи Зафаржон Хўжаевнинг тушунтиришини олди.

 

Пенсияни ёки унинг бир қисмини нақд пулсиз кўринишда банк пластик карточкасида олиш истагини билдирган пенсионерлардан Президентнинг виртуал қабулхонасига кўп сонли мурожаатлар келиб тушгани муносабати билан 2017 йил 1 мартдан бошлаб пенсионернинг ўзи хоҳиш билдирган ҳолдагина нақд пулсиз кўринишда пенсия тўланишига истисно тариқасида рухсат берилди.

 

Бунинг учун нақд пулсиз шаклда пенсия олмоқчи бўлган пенсионерлар яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига тегишли ариза билан мурожаат қилишлари зарур. Банк пластик карточкаси бўлмаганлар аввал тижорат банкларида шартнома расмийлаштиришлари ва уни олишлари, кейин эса яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади.

 

Бунда мансабдор шахсларнинг пенсионерларни нақд пулсиз шаклда пенсия олишга мажбурлаш, шунингдек пенсионерларнинг пенсияларни ёки уларнинг бир қисмини олиш шаклини эркин танлашларини чеклаш мақсадида ҳар қандай таъсир ўтказиш ҳолатида («тавсиялар» бериш, ишонтириш ва ҳ.к. йўли билан) шахсан жавобгарликка тортилишига алоҳида эътибор қаратилган.

 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум