Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2019 йилда бизнесингиз қандай ҳолатда бўлади?

16.10.2018

Рус тилида ўқиш

«Бизнесингиз келтирадиган фойдага янги солиқ солиш тизимининг таъсири қандай баҳоланади?» – «Norma» профессионал ривожланиш марказининг бепул семинарлари ва вебинарлари туркумида қатнашган 426 нафар корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари бу саволга жавоб топа оладилар. Кўп сонли илтимосларга кўра ПРМ 26 октябрь соат 10.00 ва 20.00 да бу мавзуда яна иккита вебинар ўтказади.

 

Вебинарда «Norma» компанияси эксперти Игорь Аипкин:

  • иштирокчиларни умумбелгиланган солиқ солиш тизими бўйича солиқларни ҳисоблашнинг умумий қоидалари билан таништиради;
  • янги солиқларнинг молиявий натижаларга таъсири прогнозини тузишни ўргатади;
  • мавзуга доир барча саволларга жавоб беради.

 

Вебинар иштирокчиларига турли вазиятларда бизнесга тушадиган солиқ юкини осон прогнозлашда ёрдам берадиган Excelдаги алгоритмлар ва ҳисоб-китоб жадваллари ҳам тарқатилади.

 

Вебинар иштирокчилари ва ташкилотчиларининг сентябрь ойи якунлари бўйича фикр-мулоҳазалари:

 

Арсен БОГДАТОВ, иштирокчи: «Янги Солиқ кодекси қабул қилингунга қадар барча прогнозлар тахминий тусга эга бўлади. Бироқ тадбиркорлар, бухгалтерларни ҳозирданоқ бўлажак ўзгаришларга тайёрлаш керак. Улар кечаётган жараёнларни англашлари лозим. Уларни турли вазиятларда бизнесни ривожлантиришни прогноз қилишга ўргатиш керак. Бунда вебинарларнинг ўтказилиши жуда фойдали бўлди. Умуман олганда, «Norma» компанияси олиб бораётган ўқув фаолияти орқали бунга катта ҳисса қўшмоқда».

 

Лола ГАБДУРАХМАНОВА, иштирокчи: «Вебинар фойдали бўлди: кўпгина зарур маълумотларга эга бўлдик, энди кейинги йилда бизни нималар кутаётганлигини биламиз».

 

Ирина ЧИНАРЕВА, иштирокчи: «Барча жиҳатларни аниқ-лўнда қилиб тушунтириб берганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Аъло иш бўлди!»

 

Элина, иштирокчи: «Бундай вебинарда биринчи марта қатнашдим. Ҳамкасбларим билан кўпгина саволларга жавоб олдик. Марказ мутахассислари бизга вақт ажрата олганликлари учун ташаккур деймиз!».

 

Игорь АИПКИН, ўқитувчи: «25 сентябрда ўтказилган эрталабки вебинарда муайян техник муаммолар бўлди, бу ташкилотчиларнинг асабийлашишига сабаб бўлди. Кечки вебинарда техник узилишлар бўлмади. Вебинарнинг асосий мақсади – компания раҳбарига ва унинг бухгалтерига солиқ соҳасида рўй бераётган жараёнларни тушунтириш, бундай ўзгарувчан вазиятда йўл-йўриқ кўрсатиш, ҳар бир иштирокчи ўз бизнеси юзасидан ҳисоб-китоб қилиши ва хулоса чиқариши учун қандай прогноз тузишни кўрсатиб бериш. Буларнинг бари ишда асқотади».

 

Мўмин АШУРОВ, «Norma» профессионал ривожланиш маркази директори: «Вебинарларда албатта қатнашинг. Улар бепул ўтказилади. Назария ўтилмайди. Прогнозлаш учун қулай амалий дастакларга эга бўласиз, бу прогноз 90-95% аниқ бўлишини таъминлайди».

 

Вебинарда техник муаммоларсиз қандай иштирок этиш мумкин?

 

Ҳавола бўйича ўтиб, дастур ва рўйхатдан ўтиш ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин.

 

Вебинарда қатнашиш учун сизга интернетга уланган компьютер, смартфон ёки планшет керак бўлади. Расм яхши кўриниши ва вебинарни олиб борувчини яхши эшитиш интернет тезлигига бевосита боғлиқ. Шу боис камида 512 кбит/с тезликдаги интернетдан фойдаланишни тавсия қиламиз.

 

Онлайн-трансляция вақтида узилиш ва тўхтаб қолишлар эҳтимолини камайтириш учун интернетдан бошқа файлларни юклаб олишни тўхтатиб турган ёки тугаллаган маъқул. Шунингдек уланиш тезлигига таъсир қиладиган барча иловалар: Skype, торрентлар ва бошқаларни вақтинча ўчириб туришни маслаҳат берамиз.

 

Уланишдан олдин ускунангиз Интернет тармоғига уланганлигига ишонч ҳосил қилинг. Ускунангиз динамиклари созлиги ва товуш баландлиги даражасини текшириб кўринг. Буни ускунангиздаги исталган аудиофайлни ёқиб амалга оширишингиз мумкин.

 

Сизни вебинарда кутамиз! Тезроқ рўйхатдан ўтинг – ажратилган жойлар сони чекланган! Бу шунчаки қизиқтириш учун айтилган гап эмас. Сервис 200 дан ортиқ иштирокчига хизмат қила олмаслиги мумкин.   

 

Олег Гаевой.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум