Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

31 июль куни “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” курси бошланади (ўзбек тилида)

19.07.2017

Сиз меҳнат ёки ўқув таътилидамисиз? Уни манфаатли ўтказинг! Агар сиз “Бухгалтерия ҳисоби бошловчилар учун” тўрт ҳафталик  курсида таҳсил олсангиз, янги кўникмаларни эгаллашингиз ёки ўз малакангизни оширишингиз мумкин. Ўқув жараёнида масофали ўқитиш элементларидан фойдаланилади. Курснинг ишчи тили – ўзбек тили.

 

Курс “Норма” профессионал ривожланиш марказида ўтказилади, у бухгалтерия асосларини ўрганишни хоҳловчи барча учун мўлжалланган.

 

Маърузачи - Замира Джураева,  «Norma» компаниясининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги эксперти.

 

Курс доирасида амалий мисолларда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

 

-бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини амалиётда қўллаш;

 

-активлар, мажбуриятлар, иш ҳақи ҳисоб-китоби, фойда ва харажатларни юритиш;

 

- молиявий ҳисобни тайёрлаш асослари.

 

Маърузачи билан учрашувлар ҳафтада уч маротаба (душанба, чоршанба, жума кунлари)  14-30 дан 18-00 гача (кофе-брейк учун танаффус билан) ўтказилади.

 

Иштирок этиш учун “Норма” ПРМ сайтида электрон ариза орқали ёки (99871) 283-23-92 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш зарур.

 

Битта иштирокчи учун таҳсил олиш қиймати 800 минг сўмни ташкил қилади. Нашрларимиз обуначилари ва “Норма” ва «1Uz» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари 50%ли чегирмани қўлга киритишади.

 

Агарда сиз обуначи ҳам, фойдаланувчи ҳам бўлмасангиз, ушбу ва “Норма” ПРМнинг бошқа курслари ва семинарларида иштирок этиш учун 40%ли мавсумий чегирмага эга бўлишингиз мумкин.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16