Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

BIR.UZ танлов эълон қилади

15.02.2018

Тошкент молия институтида талабалар, магистрантлар ва аспирантлар ўртасида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш соҳасидаги билимларини синаш мақсадида BIR.UZ тизимининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

 

«Бухгалтерия ҳисоби» кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Акром Каримов ва «Norma» профессионал ривожланиш маркази директори Мўмин Ашуров танлов шартлари ҳақида гапириб бердилар. Улар танловда қатнашиш натижасида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича профессионал билим даражалари ўсиб, олий ўқув юртлари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги кучайишига умид билдирдилар.

 

3 та номинация бўйича: талабалар, магистрантлар ва аспирантлар ўртасида энг яхши натижага эришганлар аниқланади.

 

Биринчи тур 2018 йил 1 майгача ўтказилади. Иштирокчилар BIR.UZ тизимида ўқув тестидан ўтишлари лозим:

  • талабалар – «Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланадиган корхонанинг 2-тоифали бош бухгалтери» ихтисослиги бўйича;
  • магистрантлар – «Солиқ солишнинг умумий тартиби қўлланадиган корхонанинг 2-тоифали бош бухгалтери» ихтисослиги бўйича;
  • аспирантлар – «Солиқ солишнинг умумий тартиби қўлланадиган корхонанинг 1-тоифали бош бухгалтери» ихтисослиги бўйича.

 

Барча тестлардан муваффақиятли ўтган ва BIR.UZ электрон сертификатларини қўлга киритган иштирокчилар иккинчи турга қўйилади. Улар «Norma» ўқув марказида имтиҳондан ўтишлари керак бўлади. Бунда танлов иштирокчилари тестлар ва вазиятли топшириқларни (кейслар) ечишлари лозим.  

 

Танлов шартлари, шунингдек ғолибларни кутаётган совринлар ҳақида батафсил BIR.UZ тизими сайтида танишиш мумкин.

 

Саволлар борми? Қўнғироқ қилинг: +998(71) 200-00-24;    +998(71) 283-22-17.


 

.

Валюталар курси

2025-05-01
  • USD:12920.16 (+0.00) сум
  • EUR:14681.18 (+0.00) сум
  • RUB:158.61 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17