Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнесни янада муваффақиятли юритиш мумкин

26.03.2018

Кўпгина таваккалчиликлар мавжуд шароитда бизнеснинг барқарор ривожланишини таъминлаш анча мушкул вазифа ҳисобланади. Бунда белгиланган қоидаларга амал қилиш шарт. «Norma» ПРМ семинарларида бу мақсадга элтадиган замонавий технологиялар ҳақида билиб оласиз. Порталдаги саволларга лектор Тимур Шарапов жавоб беради.

 

Сўнгги йилларда бизнес-жараёнларни бошқариш ҳақидаги тасаввур қандай ривожланди?


Илгари бизнес-жараёнлар бошқаруви (Business Process Management, BPM) тушунчаси фақат менежментга оид билимлар ва компаниянинг мақсадли кўрсаткичларини яхшилаш маҳоратига эга бўлишдан иборат бўлган. Бугун ВPM бошқарувда компьютер технологияларидан фойдаланишни назарда тутяпти.

 

Ўзбекистон учун BPM ибораси янгилик эмас – жараёнлар бошқаруви соҳасидаги мутахассислар билан учрашувлар ўтказилган, ВРМ-тизимлардан фойдаланган ҳолда пилот лойиҳалар амалга оширилган. Бироқ, бу технологиялар ҳали тўлиқ татбиқ этилмаган. Умид қиламизки, тез орада ўзгаришлар бўлади.

 

BPM технологиялари нимаси билан аҳамиятли?

 

Биринчидан, улар менежерларга ташкилотда юз берадиган жараёнларни тушуна олишда ёрдам беради. Афсуски, замонавий раҳбарларнинг ҳаммаси ҳам бу билан мақтана олмайдилар. Юз бераётган жараённи аниқ тушунган менежергина янада юқори чўққиларга эришиш учун нима қилиш кераклигини билади.

 

Иккинчидан, BPM компания дуч келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни камайтириш имкониятини яратади. Масалан, бир нафар ёки бир нечта асосий ходимларнинг йўқотилиши компания учун фожиага айланиши мумкин, чунки расман компанияга тегишли бизнес-жараёнлар ходимлар билан бирга кетади. Натижада йўқотилган компетенцияларни тиклашга, қайта ўқитиш ва бошқаларга ресурслар сарфлаш зарурати юзага келади. Барча жараёнлар давомида ахборотларни ўзига хос сақловчи вазифасини бажарадиган замонавий дастурий маҳсулотлардан фаол фойдаланиш хатарларни четлаб ўтиш имконини беради. МДҲ ҳудудини оладиган бўлсак, бу янгилик энди татбиқ этилмоқда.

 

Яъни бизнес-жараёнларни бошқариш концепцияси тадбиркорлар тўқнаш келадиган барча таваккалчиликлардан ҳимоя воситаси ҳисобланадими?

 

BPM бир вақтнинг ўзида компаниядаги барча муаммоларни ҳал қила олмайди. У фойдаланиш мумкин ва керак бўлган воситалардан биридир. Кўпинча ECM/CRM/ERP ва бошқалар мавжуд бўлган бир шароитда BPM ва у билан боғлиқ барча воситаларнинг нима кераги бор, деб сўрашади. ВМР амалда қўлланаётган бошқарув тизимларининг самарадорлигини оширишга имконият яратади.

 

Курс тингловчилари қандай билим ва кўникмаларга эга бўлишлари мумкин?

 

Энг асосийси – улар ўз корхоналаридаги бизнес-жараёнларни моделлаштиришнинг амалий кўникмаларига эга бўладилар. Биз кириш семинарида BPM-тизимлар деб аталувчилар ҳақида ҳам сўз юритамиз. BPMS (Business Process Management System) – диаграммалар кўринишидаги ажойиб моделларни корхонани бошқаришда кўмак берувчи дастурий маҳсулотларга айлантирадиган бизнес-жараёнларни моделлаштириш ва ишга тушириш учун дастурий воситалар тўплами.

 

Сиз Халқаро бизнес-жараёнлар бошқаруви соҳаси мутахассислари уюшмасига кириш учун ариза бердингиз. Нима мақсадда?

 

Бизнес-жараёнлар бошқаруви янги фан бўлганлиги боис ягона ахборот базаси мавжуд эмас. Шунга қарамай, бизнес-жараёнлар бошқаруви концепциясини ривожлантириш билан фаол шуғулланаётган бир қатор ташкилотлар, шу жумладан нуфузли ташкилотлар ва ABPMP ассоциацияси ҳам бор. Бу жараёнлар бошқаруви соҳасида глобал стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиёти билан шуғулланадиган халқаро нотижорат ташкилотдир. Умид қиламанки, аризам маъқулланади ва ВРМ ҳақидаги ахборотларни «биринчи қўлдан» олишга муваффақ бўламан. Келгусида мен бу маълумотларни юртдошларимга ҳам етказа оламан. Бу эса Ўзбекистонда бизнесни ривожлантиришда ва халқаро бозорларда унинг ўрнини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссам бўлади.

 

ВМРга оид биринчи семинар апрель ойига режалаштирилмоқда. Батафсил маълумотларни бу ерда кузатиб боринг.

 

Олег Гаевой. 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16