2017 йил 7 февраль куни бошланадиган ушбу курс бухгалтерия ҳисобининг элементларидан бошлаб, амалий мисолларда баланс тузишгача бўлган билимларни содда тилда тушунтириб беришни назарда тутади.
- www.norma.uz
- Компания янгиликлари
- Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси
Бошловчилар учун бухгалтерия ҳисоби курси
09.11.2016
Курс бухгалтерлик касбига илк қадам қўйганлар, “шаблон” бўйича бухгалтерликни ўрганганлар, бухгалтерия ўтказмалари билан ишлашда ва баланс тузишда қийналадиган амалий бухгалтерлар учун фойдали бўлади.
Курс давомида корхона ташкил этилиши, унинг мол-мулки (активлари), уларнинг келиб чиқиш манбалари (пассивлари), мажбуриятлари, касса операциялари, хусусий капитал, даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, операцияларни ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини амалда қўллаган ҳолда молиявий ҳисобот тайёрлаш асослари кўриб чиқилади.
Курсни олий маълумотли, тажрибали амалиётчи мутахассис, Норма компаниясининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ масалалари бўйича эксперти Замира Джураева олиб боради.
Курс 2017 йил 7 февралда бошланиб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба кунлари 14:30 дан 17:30 гача ўтказилади (кофе-брейкка танаффус билан). Курсга ёзилиш учун олдиндан (+99871) 283-46-05 ёки 200-00-45 телефон рақамига қўнғироқ қилиб ёхуд «Norma» профессионал ривожланиш Маркази сайтидаги ариза шаклини тўлдириб рўйхатдан ўтиш керак бўлади.
Ҳар бир тингловчи учун курс нархи 700 000 сўмни ташкил қилади. Қуйидагилар 50%лик чегирмага эга бўлиши мумкин:
«Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари обуначилари;
«NORMA» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари;
1UZ дастурий маҳсулоти фойдаланувчилари.
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»