Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бошловчилар учун бухгалтерия курслари

30.04.2018

17 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Бухгалтерия ҳисобига кириш» курси иш бошлайди. Курс бухгалтерия ҳисобини ўрганишни эндигина бошлаганлар учун мўлжалланган.

 

Бухгалтер нима иш билан машғул бўлади? Унинг фаолиятига хос айрим жабҳаларни санаб ўтадиган бўлсак, бунга анча вақт кетади. Моҳиятан, бухгалтер корхонада рўй бераётган барча ҳодисаларни ўзига хос тилда ёзиб боради. Ҳисобот юритади, таъсисчилар, раҳбарият ва давлат органларига корхона тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади ва ҳоказо. Сиртдан жўн ишдек туюлади, бироқ бунинг учун кучли билим талаб этилади. Профессионал бухгалтер – кўп нарсани биладиган ва уддалайдиган, шунга қарамай ўқиб-ўрганишда давом этадиган мутахассис.

 

Қандай қилиб яхши бухгалтер бўлиш мумкин? Энг кенг тарқалган усул – мустақил ўрганиш, махсус адабиётларни ўқиш. Бундай тажриба ҳар доим наф келтиради. Муқобил усул – малака ошириш курслари. Бунда олдига қўйган мақсадга эришишга етакловчи ўқув курсини тўғри танлаш муҳимдир.

 

«Бухгалтерия ҳисобига кириш» курсининг муаллифи – Игорь Аипкин CAP/CIPA халқаро сертификатлари ва DipIFR дипломи соҳиби. Курс формати тингловчилар учун жуда қулай, чунки ўқув маркази аудиториясида курс бошланадиган кунда, шунингдек оралиқ ва якуний тест синовлари ўтказиладиган кунда ҳозир бўлишнинг ўзи кифоя. Қолган вақтда тингловчилар масофадан туриб ўқитилади, бу эса уларнинг маслаҳатлар ва саволларига жавоб олишларига халақит қилмайди.

 

«Бухгалтерия ҳисобига кириш» курси бухгалтер учун зарур билим ва кўникмаларнинг мустаҳкам пойдеворини яратади, шунингдек олдинга қўйилган мақсадларга эришиш имконини беради ва мутахассисни камолотга етаклайди.

 

Курсга бу ерда ёзилиш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19