Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

BPM-тизимлар қанчалик самарали

13.04.2018

Бизнес жараёнларини бошқаришнинг BPM-тизимларидан фойдаланадиган менежерлар сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг нимаси фойдали ва қандай дастурий таъминотни танлаш керак? «OLSOFT» компанияси вакили Тимур Шарапов маслаҳат беради.

 

Менежерлар BPM ёрдамида ташкилотдаги вазиятни осон бошқаришади, ходимлар – ўз мажбуриятлари ва иш вақтини самарали бошқариш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишади, истеъмолчилар – тез ва сифатли маҳсулот ёки сервис олишади.

 

BPM ишлар ва ахборот оқимини, тизимлар ва одамлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш имконини беради. Ҳисоботларни таҳлил қилиш ва тақдим этиш модули тузилманинг муҳим элементи ҳисобланади, у фойдаланувчиларга бизнес-жараёнлар мониторингини амалга ошириш имконини беради.

 

Энг асосийси – BPM-тизимлардан фойдаланиш осон ва жорий этилганда тез фурсатда манфаатли бўлади.

 

Ўзбекистон учун менежментни автоматлаштириш – янгилик ҳисобланади. Дастлабки паллада хорижий ишланмалардан фойдаланиш мумкин. ELMA BPM Suite, Bizagi BPM Suite ҳамда Bonita Open Solution сингари дастурий маҳсулотларга талаб юқори. Ушбу учта тизим функционал жиҳатдан бир-бирига яқин. Уларнинг ҳар бири дастурий дастакларнинг ўзига хос конструкторини намоён қилади ва улар ёрдамида корхонангиз учун ноёб корпоратив бошқарув тизимини яратиш мумкин.

 

Сизда BPM-тизимларни жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан саволлар борми? Сизнинг саволларингизга  «Norma» профессионал ривожланиш марказида бизнес-жараёнларни бошқаришнинг янги технологиялари мавзусига бағишлаб ўтказиладиган семинар доирасида жавоб беришга тайёрман. Иштирокчилар бу ерда дастлабки рўйхатдан ўтадилар.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16