Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» ёрдамида бухгалтерларнинг янги авлоди ўсиб келмоқда

05.11.2018

Рус тилида ўқиш

«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётидан «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма» янада қулай тус олди. Энди унинг ўзбекчасини сотиб олиш мумкин. Таржима қилинган нашрнинг биринчи жилди сотувда, иккинчиси босмадан чиқарилмоқда, бироқ унга олдиндан буюртма бериш мумкин.     

 

У ўқувчиларнинг кўп сонли илтимосларига биноан ўзбек тилига ўгирилди. Мана бир неча ойдирки, рус тилидаги нашрининг савдоси чаққон. Биз илк харидорларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишдик.

 

Алсу Алёшина, бош бухгалтер: «Анчадан буён бухгалтер бўлиб ишлайман. Яқинда ёш ходимани ишга қабул қилдик, у келгусида бухгалтер бўлиб ишламоқчи. Касбни ўзлаштириши учун уни менга бириктириб қўйдилар. Айнан унинг учун knigi.uz интернет-дўконидан «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма», шунингдек бошқа китобларни сотиб олдик. Ҳаммаси содда ва лўнда қилиб тушунтириб берилган. У касбни яхши ўзлаштираётганига гувоҳ бўлаяпман».

 

Регина Ефимова, 210-мактаб ўқувчиси: «Мактабимизда касб танлашни таклиф қилганларида бухгалтер бўлмоқчи эканлигимни айтдим. Мирзо Улуғбек саноат коллежига юбордилар, у ерда ушбу касбни ўзлаштираяпман. Ўқитувчим Ғуломова ва Файзиеванинг «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»сини сотиб олишни тавсия қилди. Китобни бир неча кун олдин почта орқали олдим, ҳозирча уни варақлаб чиқиб, атиги бир нечта саҳифасини ўқишга улгурдим. Ҳозирча ҳаммаси тушунарли».

 

Галина Адилбаева, бош бухгалтер: «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»ни, бир томондан, ўзим учун, бошқа томондан эса – бошловчи ходимлар учун сотиб олдим. Компаниямизда ёшлар кўп. Тажрибали мутахассис сифатида маслаҳат сўраб менга кўп мурожаат қиладилар. Бироқ мен педагог эмас, амалиётчиман. Бошқа ишлар билан банд бўлганим туфайли кўпинча оддий нарсаларни тушунтириб беришга қийналаман. Энди эса бундай ҳолларда қўлланманинг керакли саҳифасини очиб, ундаги кўрсатмаларга амал қилишни тавсия этаман. Китобда барча жиҳатлар батафсил ёритилган, улар ўқиб чиқиб, ҳаммасини осонгина тушуниб оладилар. Бир илтимосим бор. Мисоллар амалиётдан олинса яхши эди, китобдагилари ўйлаб топилганга ўхшайди. Ана шунда нур устига аъло нур бўлур эди».

 

«Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»ни сотиб олганларнинг кўп сонли фикр-мулоҳазаларини бир сўз билан ифодалайдиган бўлсак, ушбу икки жилдли нашр ёрдамида бухгалтерларнинг янги авлоди ўсиб келмоқда, дейиш мумкин.

 

Рус ёки ўзбек тилларидаги нашрни сотиб олмоқчи бўлганларга knigi.uz интернет-дўконида буюртмани ҳозирнинг ўзидаёқ расмийлаштириш мумкин эканлигини эслатиб ўтамиз. Қўлланмани икки жилдли «3000 та бухгалтерия ўтказмаси» билан бирга сотиб олишни тавсия этамиз.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум