Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бухгалтернинг касбий кўникмаларини қай йўналишда ривожлантириш керак?

10.10.2018

Рус тилида ўқиш


Малакали ва юқори маош оладиган бухгалтер бўлиш, жадал ривожланаётган, ташқи иқтисодий фаолият юритаётган ташкилотда муваффақият билан ишлаш учун қандай билимлар зарур? Зарур билим ва кўникмаларни қаерда олиш мумкин? Бунга ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз.  

 

Бухгалтерия ҳисобини яхши юритиб, барча ҳисоб-китобларни, шу жумладан солиқларни тўғри амалга ошириб, ҳисоботларни ўз вақтида топширасиз. Иш берувчида ҳам, назорат қилувчи органларда ҳам ишингиз юзасидан эътирозлар йўқ. Демак, касбий жиҳатдан янада ўсиш ҳақида ўйлаб кўриш пайти келди. Биринчи навбатда нималарга эътибор бериш лозим?

 

Тадбиркор доим бизнесини кенгайтириш, янги сотиш бозорларига чиқиш ва уларда муносиб ўрин эгаллаш ҳақида ўйлайди. Ушбу мақсадларга эришиши йўлида иш берувчингизнинг ишончли кўмакчисига айланишингиз мумкин. Бунинг учун нима қилиш керак?

 

Биринчидан, таннархни калькуляциялашнинг замонавий усулларини қўллаш орқали корхона янада самарали ишлашига замин яратувчи билим ва кўникмаларни эгаллаш. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар таннархи тўғрисидаги аниқ ахборот нарх белгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича асосли қарорлар қабул қилиш, захираларни баҳолаш, фойдани аниқлаш, харажатларни режалаштириш ва назорат қилиш имконини беради.  

 

Иккинчидан, корхоналарда ХМҲСга (халқаро молиявий ҳисобот стандартларига) мувофиқ ташқи молиявий ҳисобот тузиш ва ҳисоб юритиш принциплари ва қоидаларини ўзлаштиринг. Ушбу стандартларга амал қилган ҳолда молиявий ҳисоботларни тузиб, бухгалтерияга оид вазифаларни еча олиш зарур. Бу корхонанинг ташқи иқтисодий фаолият соҳасида муваффақиятли иш юритувчи сифатида ном чиқаришига замин яратади.

 

 Зарур билим ва кўникмаларни қаерда олиш мумкин? Бунда сизга Norma профессионал ривожланиш маркази ёрдам беради. Бу ерда 13 октябрда иккита курс бошланади. «Бошқарув ҳисоби» ўқув курси – биринчи мақсадга, «Молиявий ҳисоб» курси эса иккинчисига эришишда кўмак беради. Бошланишига ушбу курслардан биттасини танлаш, уни тугатгач эса навбатдаги танлов эълон қилинишини кутиб, кейингисидан ўтиш мумкин. Бироқ ўқишга кўп вақт сарфлашни истамасангиз, бир вақтнинг ўзида иккала курсга ёзилишингиз мумкин. Уларнинг жадвали жуда қулай. Машғулотлар шанба куни ўтказилади, бу ишдан ажралмай ўқиш имконини беради. Бошқарув ҳисоби бўйича аудитория соатлари 9.30 да, молиявий ҳисоб бўйича эса соат 14.00 да бошланади. Иккала курс масофадан туриб ўқитиш элементлари билан ўтказилади. Яъни ўқув жараёни Марказдаги машғулотлар билан чекланмайди, ўтган материални мустаҳкамлаб, ўзингиз учун қулай вақт ва жойда масофадан туриб ўқиш тизими ёрдамида шуғулланишингиз мумкин.   

 

Курсларни САР/CIPA халқаро сертификатлари ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи, бухгалтерия ва аудиторлик соҳасида катта тажрибага эга бўлган Игорь Аипкин олиб боради.

 

Машғулотларда шу жумладан Вir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими ёрдамида ҳам малакани тасдиқловчи ҳужжатларни олиш учун имтиҳонлардан ўтишингизда ёрдам берадиган билимга эга бўласиз.

 

Ҳозироқ ҳавола орқали ўтиб, танлаган курсингизга ёзилинг!

 

«Бошқарув ҳисоби» курси

«Молиявий ҳисоб» курси

 

Касб ва хизмат поғонасида ўсиш йўлида муваффақият тилаймиз!





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум