Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Дори-дармонлар – корхона харажати, йўл карточкаси эса – ходим даромади

16.10.2018

Рус тилида ўқиш


Корпоратив пластик карта бўйича харажатлар бухгалтерлар учун кўпинча бош оғриғи бўлади. Корхона ва ходимларнинг харажатларини чалкаштириб юбормаслик учун қандай йўл тутиш керак? 18 октябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бу борада батафсил йўриқномаларни олиш мумкин.

 

Корпоратив банк картаси янгилик эмаслигига қарамай, кўпчилик ундаги маблағларни солиқ оқибатларисиз корхона эҳтиёжлари учун ҳам, шахсий эҳтиёжлар учун ҳам сарфлаш мумкин деб ҳисоблайди. Бундай янглиш фикрлаш кўпинча бухгалтерлар ва ходимлар ўртасида низоли вазиятлар юзага келишига сабаб бўлади. Баъзида бухгалтерлар ҳам муайян суммани харажатларнинг қайси турига киритишни билолмай иккиланиб қоладилар.  

 

Масалан, бир ой ичида ишлаб чиқаришдаги шикастланишларда биринчи ёрдам кўрсатиш учун боғлов материаллари ҳамда ходимларнинг ишга келиши ва кетиши учун йўл карточкалари корпоратив картадан харид қилинди. Тиббий воситаларга харажатлар корхона харажатларига киритилади ва жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси), йўл карточкалари харидига компенсация тўловлари сифатида қаралади ва жисмоний шахсларнинг даромадларига киритилади (Солиқ кодексининг 174-моддаси). Биринчи ҳолатда харажатга солиқ солинмайди, иккинчисида эса солиқ солинади.

 

Бухгалтер корпоратив картадан қилинган харажатларни ҳисобга олишда ва уларга солиқ солишда фақат Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиши лозим.  

 

«Корпоратив пластик карта: нималарга сарфланади, қандай ҳисобга олинади» семинарининг мавзуси - буларни тўғри амалга оширишда батафсил йўриқномалар бериш ҳамда амалиётда юзага келадиган мураккаб вазиятларни муҳокама қилиш. Семинарни САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия қонунчилиги масалалари бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин ўтказади.

 

Ҳавола бўйича ўтиб, ҳозироқ семинарга ёзилинг. Ажратилган жойлар сони чекланган.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум