Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Элла Семенникова: «Bir.uz талаб юқори бўлган ресурсга айланади»

29.01.2018

Вir.uz малакани баҳолаш тизимини биринчилардан бўлиб синаб кўрган бухгалтерлардан бири – «Betomax Beton» МЧЖ бош бухгалтери Элла Александровна Семенникова. У мазкур ўқув платформасининг амалий қўлланилиши бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

Bir.uz ресурси ҳақида қандай билдингиз?

 

Корхонамиз бухгалтериясида беш киши ишлайди, ҳар доим замон билан ҳамнафас қадам ташлашга интиламиз. Дастурчилар янги дастурни ўрнатиб берганларидан кейин қизларимизда жуда кўп саволлар туғилди. Уларга жавоб олиш учун дастурчиларга қайта-қайта қўнғироқ қилишни бошлашди. Шундай мулоқот чоғида мутахассислар bir.uz сайти мавжудлигини, ундан фойдаланиш йўли билан ўзларини қизиқтираётган барча саволларга жавоб олишлари ва бирйўла малака оширишлари мумкинлигини айтиб қолишди. Шу тариқа уларда қизиқиш уйғонди ва порталнинг фойдаланувчиларига айланишди. Вақти-вақти билан улар вазифаларни ечишда ёрдам бериш илтимоси билан менга юзланишарди. Кунларнинг бирида улар нима билан шуғулланишаётганлиги билан қизиқдим. Сўнгра ўзим ҳам сайтда рўйхатдан ўтдим-у, шу билан бир ярим ой дастурдан нари кета олмай қолдим. Деярли ҳар куни тестларни ечиш учун вақт топардим. Биласизми, у одамни ипсиз боғлаб қўяркан. Асосийси эса дастур билан ишлар экансан, фойда оласан ва мамнуният ҳосил қиласан.

 

Тестлардан ўтишга киришганингиздан кейин ҳам бухгалтериянинг қолган ходимлари ўқув курсларини давом эттиришдими?

 

Бу саволни ўзимга бермаган эканман, шу сабабли аниқ бирор нарса дея олмайман. Аммо ёз ойларида ҳаммамиз bir.uz да ўтирар эдик. Кейин эса сайтда ўзгартиришлар бошланди, такомиллаштириш жараёни авж олди, бизнинг ҳам ишимиз кўпайиб кетди. Шу пайтда тизимдан бироз узоқлашдик. Аммо мен тестлардан муваффақиятли ўтишга улгурдим.

 

Ўшандан бери сайтда қандай ўзгаришлар рўй берди, ҳеч қизиқиб кўрдингизми?

 

Кўп нарса ўзгарди. Ишлаб чиқувчилар тизимнинг биринчи фойдаланувчилари билан чамбарчас алоқада ишлашди. Ўзим ҳам бир неча маротаба илтимос ва тавсияларимни юборганман, менга: «Эътиборга олинади» деб жавоб қайтаришарди.  Шундай ҳамкорлик натижаси ўлароқ кўп нарса ўзгарди.  Барча техник камчиликлар бартараф этилди. Ресурс анча яхшиланди. Хусусан, дастлабки пайтларда шахсан келиб топшириладиган имтиҳонлар ва аттестация ҳақида гап бормаётган эди, ҳозир эса шундай имконият берилмоқда.

 

Яъни ишлаб чиқувчилар ҳар бир фикрни инобатга олиб, ишлашган, шундайми?

 

Ҳа, шунинг учун ҳам ресурс яхши чиққан. Майда икир-чикирларгача яхши ишланган.

 

Нима деб ўйлайсиз, мазкур маҳсулотга талаб катта бўладими?

 

Ўз тажрибам, бухгалтериямизнинг мисолида айтишим мумкинки, сайт зарур. Яқин орада у оммабоп бўлиши учун барча имкониятлар мавжуд. Унинг иш услуби муносиб баҳосини олади. Ушбу тестларда уддасидан чиқиб бўлмайди деган тушунча мавжуд эмас –  ҳар доим уддалаш мумкин. Дастур шундай тузилганки, у хатолар устида ишлашни ўргатади. Қачонки, зарур даражага етганингда – тестни топширганингда – улкан қониқиш ҳосил қиласан.

 

Шахсан Сиз учун ресурснинг фойдали жиҳати нимада бўлди?

 

Лизинг операциялари бўйича материаллари билан. Биз анча вақтдан бери лизинг бўйича ишламаган эдик. Ўтган йили эса шундай зарурат юзага келди ва шундай хизматлардан янгидан фойдалана бошладик. Билимларни такомиллаштириб олишимиз керак эди.

 

Ишлаб чиқувчиларга тилакларингиз

 

Ресурсни қўллаб-қувватланг ва ривожлантириб боринг. Кечагина амалда бўлган нормалар бугунга келиб ўз долзарблигини йўқотган. Материал мунтазам равишда янгиланиб турилиши лозим. Ресурс акциядорлик жамиятлари, халқаро стандартлар бўйича материаллар билан ҳам тўлдирилишини истаган бўлардим.

 

Тестлар билан ишлашни эндигина бошлаётган ёки улар билан ишлаш истагида бўлганларга нималарни тавсия этган бўлардингиз?  

 

Қатъийликни. Бошлаган ишингизни ярим йўлда ташлаб кетманг. Мен кўп йиллардан бери бухгалтерия соҳасида ишлайман ва ишонч билан айта оламанки, ушбу ресурс ҳатто тажрибали мутахассислар учун ҳам фойдалидир. Ахир, ҳаммасини эслаб қолишнинг иложи йўқ, баъзан ўтилган нарсаларга қайтиш ва такрорлаб туриш зарур. 

 

***

 

20-21 январь кунлари «Norma» профессионал ривожланиш марказида bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими бўйича иккинчи имтиҳон бўлиб ўтди.

 

Натижалар тўғрисидаги материални яқин кунларда сайтимизда ўқинг.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16