Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ҳамкорлар янгиликлари: мурожаат қилиш ҳуқуқи ва унинг кафолатлари

11.11.2015

Жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларининг таъминланиши уларнинг давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларга мурожаатларига боғлиқ. Охирги вақтларда мурожаат қилувчилар, айниқса бизнес ҳамжамияти вакиллари ўз хоҳишларини билдиришда виртуал дастаклардан – ИДХЯП орқали, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сайтлари ва электрон почталаридан фаол фойдалана бошладилар.

 

 

Демократик давлат учун муҳим бўлган ушбу соҳада ҳуқуқни қўллаш тўлиқ амалга оширилиши учун  Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва Ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш маркази томонидан “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида” Қонунга Шарҳ  нашр этилди. У миллий қонунчиликни таҳлил қилиш, шунингдек мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлашнинг хорижий ва халқаро тажрибасига асосланган.

 

 

Муҳим сиёсий эркинликларнинг бири ҳисобланадиган бу ҳуқуқ Ўзбекистоннинг Асосий Қонунида1 кафолатланган ҳамда ҳар бир фуқаро ёки шахслар гуруҳига давлатни бошқаришга таъсир қилиш ва унда иштирок этиш имконини беради.

 

 

Шарҳни тайёрлашда муаллифлар Ўзбекистоннинг беш кодексидаги, шунингдек қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатларидаги  мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оширишга тааллуқли норматив қоидаларни ўрганишди.

 

 

Шарҳда мурожаатларнинг шакли ва турлари, уларга талаблар, иш юритиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби ҳақида тушунарли тилда сўз юритилади. Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларининг  кафолатлари,  давлат органларининг мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича мажбуриятлари, мансабдор шахсларнинг бу соҳадаги қонунбузарликлари учун жавобгарликлари батафсил таърифланган. Низоларни ҳал қилиш, мурожаат қилувчиларга моддий ва маънавий зарарларни қоплаш, уларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, шунингдек била туриб қасддан нотўғри маълумотлар сақланган мурожаатлар бўйича харажатларни компенсация қилиш масалалари тушунарли шаклда кўриб чиқилган.

 

 

Муаллифлар ишонадиларки, Ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш маркази сайтида очиқ фойдаланиш учун жойлаштирилган ҳамда ўзбек ва  рус тилларида 1000 нусхада, шунингдек қорақалпоқ тилида 300 нусхада нашр этилган Шарҳ мурожаатлар билан кундалик ишлашда амалий қўлланма бўлади, мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ва Ўзбекистон аҳолисининг кенг қатламини юридик хабардорлигини ошириш имконини беради.

 

 

 

Шамиль АСЬЯНОВ, Ҳуқуқ муаммоларини ўрганиш маркази директори

юридик фанлар доктори, профессор, "Norma" жамоатчи эксперти. 

 

 

 

Шарҳни ўзбек ва рус тилларида шу ерда юклаш мумкин, қорақалпоқ тилида – шу ерда.

 

 

_________________________________

1Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси: “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.”

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум