Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ходимларга ҳисоблаб ёзиш бўйича ҳисоб-китобми? Бу осон!

04.08.2015

“Жавоб берамиз!” хизматининг фойдаланувчилари ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш, ЖШДС ҳисоб-китоби, таътил пули ҳамда касаллик варақаси ... ҳақида савол беришади. Маълумки, талаб таклифни юзага келтиради ҳамда буларни амалга оширишга ёрдам берадиган тизим бизда бор!

 

Танишинг – “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” электрон маълумотнома тизими.

 

 

 

У “Norma” маҳсулотларининг умумий дастурий қобиғида яратилган, шунинг учун барча қулайликлар – тушунарли қидирув, бўлимлар бўйича белгилаш ва бошқа қулай функциялар – сақланган. Шу билан бирга дастурий маҳсулотларни сотиб олаётган фойдаланувчиларга бонуслар ҳам тақдим этилади.

 

 

Электрон маълумотнома тизими ўз ходимларига иш ҳақи ҳисоблайдиган барча учун мўлжалланган, лекин қуйидаги ташкилотларнинг бухгалтерлари унга алоҳида эътибор қаратишларини тавсия қиламиз:

 

  • ваколатхоналар, чет эл ташкилотлари филиаллари;
  • доимий муассасалар;
  • бюджет муассасалари ва ташкилотлари; 
  • шартномага асосан ташқи корхоналарга иш ҳақи, иш ҳақи бўйича солиқлар ва ажратмалар ҳисоблайдиган корхоналар;
  • ностандарт тўловларни амалга оширадиган корхоналар;
  • микрофирмалар ҳамда уларни  фақат  меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар, шунингдек, улар билан боғлиқ бюджет, жамғармаларга тўловлар ва ҳ.к. қизиқтирадиганлар.

 

 

Тизимда қуйидагилар батафсил кўриб чиқилади:

 

иш вақтини ҳисобга олиш усуллари,

 

меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари,

 

турли режимларда ва иш шароитларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар,

 

ўриндошлар, касаначилар, мавсумий ишчилар, вахта ишчилари, бюджет соҳаси, таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш хусусиятлари,

 

жисмоний шахслар даромадларига солиқ солиш,

 

алиментларни ушлаб қолиш, зарарни қоплаш,

 

нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби,

 

меҳнат таътили тақдим қилиш ва таътил пули бериш тартиби,

 

ишдан бўшаганда ҳисоб-китоблар.

 

 

Барча ахборотга аниқ ҳисоб-китоблар, бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш мисоллари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига ҳаволалар йўлдош бўлади.

 

 

Биз сиз учун тизимда иш ҳақи ҳисоблаш; ЖШДС, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, ШЖБПҲ  бўйича ушланмалар; касаллик варақаси,  ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа ҳисоблаш; меҳнат таътили ҳисоб-китоби ва тўлови ва бошқалар бўйича  тавсиялар тўплаганмиз.

 

 

Ҳа, сал бўлмаса унатаётибмиз, “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” – бу бизнинг энг фойдаланиш учун қулай таклифларимиздан бири ҳамда бошқа маҳсулотларимиз фойдаланувчилари учун  бонус нархида, яъни 3 ЭКИҲга реализация қилинади.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16