Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ходимларни ишга олиш, ўтказиш ва бўшатишни қандай тўғри расмийлаштириш керак

06.11.2017

7 ноябрь куни «Норма» профессионал марказида бир кунлик «Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти» деб номланган тренинг бўлиб ўтади. Иштирокчилар ходимларни ишга олиш, бошқа ишга ўтказиш, қўчириш ҳамда ишдан бўшатишни ҳуқуқий мувофиқлаштириш ва ҳужжатлаштиришнинг асосий жиҳатларини кўриб чиқишади.

 

Семинарда иштирок этиш кадр хизматлари бошлиқлари, ҳуқуқшунослар, иш юритувчилар ҳамда ташкилотда кадр ишини олиб борувчи бош бухгалтерлар учун фойдали бўлади. Тингловчилар қуйидаги мавзуларни муҳокама этишади:

  • Меҳнат қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар. Янгиликлар таҳлили;
  • Меҳнат муносабатларини ЎзР МКга мувофиқ ҳужжатлаштириш: эксперт маслаҳатлари;
  • Амалий масалалар. Ўхшашликлари мавжуд бўлган меҳнатни қўллаш билан боғлиқ Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани меҳнат шартномасидан фарқлаш;
  • Агар эртага инспектор келса…  Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси (ДМҲИ) текширувларига тайёрланамиз;
  • Ходимларни баҳолашнинг ҳуқуқий нозик жиҳатлари: кабул қилиш, синов, аттестация;
  • Мураккаб асосларга кўра ишдан бўшатиш: муаммолардан қандай қутилиш мумкин. Ходимларни ишдан бўшатишнинг асослари ва тартиби;
  • Иш вақти ва дам олиш вақти: ҳуқуқий нормалардан амалиётда фойдаланишнинг мураккаб масалалари;
  • Раҳбар ва ўринбосар: меҳнат муносабатларининг ўзига хосликлари ва уларни ҳужжатлаштириш;
  • Мажбурий кадр ҳужжатлари;
  • ДМҲИнинг жарималари ва бошқа санкциялари: қандай ҳимояланиш керак;
  • Ўриндошлик ва бир неча ишда ишлашнинг ижобий ва салбий жиҳатлари.

 

Тренинг доирасида иштирокчилар хатарларга баҳо бериб ва меҳнат қонунчилигини қўллашда одатий ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилибгина қолмай, балки мазкур ҳуқуқбузарликларни тузатишнинг мавжуд имкониятларини ҳам кўриб чиқишади. Бундан ташқари, эксперт иштирокчиларнинг рўйхатдан ўтиш вақтида берган саволларига жавоб қайтаради.

 

+998 (71)  283 46 05 телефони орқали ёки электрон ариза воситасида олдиндан рўйхатдан ўтиш мажбурий. Аризани Интернет орқали юборганда, тингловчи тренинг давомида жавобини олишни истаган саволларини олдиндан юбориши мумкин.

 

Ўз бонусидан фойдаланиш ва семинарда БЕПУЛ иштирок этиш ҳуқуқига қуйидагилар эга эканига эътиборингизни қаратмоқчимиз:

  • НТВ/СБХ, Норма/Норма маслаҳатчи газеталари обуначилари;
  • «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари;
  • 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари.

 

«Norma» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиси ёки обуначиси бўлмаган ташкилотлар вакиллари ва бошқа шахслар семинарда пуллик асосда қатнашишлари мумкин. Бир кишининг иштирок этиш баҳоси – 150 минг сўм. Аммо ҳозирги вақтда Марказ 40% чегирмаларни тақдим этмоқда ва натижада “четдан келган” тингловчилар учун иштирок атиги 90 минг сўмни ташкил этади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16