Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хорижий инвесторлар билан шартномани қандай тузган маъқул

02.05.2018

Норезидентлар иштирокидаги келишувларда иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик учун халқаро битимлар нормаларини тўғри қўллаш керак. Бу борада «UNITED TAX ADVISORS» солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг директори ўринбосари Мурот Қодиров бир нечта тавсияларни беради.

 

Норезидентлар иштирокида битим тузишдаги асосий муаммо нимада?

 

Қонун ҳужжатларига тез-тез ўзгартиришлар киритилади, кўпчилик мутахассислар бу ўзгартиришлар билан танишиб чиқишга, уларнинг моҳиятини англашга, амалиётда қандай қўлланилишини билиб олишга улгурмаяптилар.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни, хусусан, хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштириш курси амалга оширилмоқда. Хорижий валюталарни айирбошлаш курсини либераллаштириш катта имкониятларни, даромадни хорижга репатриация қилиш имкониятини яратди. Ўз-ўзидан, солиқ солиш масаласи юзага келади ва ҳар бир вазиятга якка тартибда ёндашув талаб этилади.

 

Солиқ кодексининг икки моддадан иборат бир бобида норезидентлар иштирокидаги битимлар бўйича даромадларга солиқ солиш масалалари ёритилган. Бироқ ҳаммаси оддий деб бўлмайди: халқаро шартномаларга жўнатма ҳаволалар, шунингдек халқаро шартномалар нормаларини қўллашга талаблар мавжуд. Ўзбекистон 50 дан ортиқ давлатлар билан иккиёқлама халқаро битимларни имзолаган. Уларнинг мазмуни билан танишиб чиқиш фойдадан холи бўлмайди, чунки барчаси иккиёқлама солиш солишнинг олдини олиш мақсадида тасдиқланган. Бунинг устига шартномаларда назарда тутилган ставкалар миллий қонун ҳужжатларида кўрсатилган ставкалардан пастроқ бўлиши мумкин. Мутахассислар бундай нормалар мавжудлигини ёки улар амалиётда қандай қўлланишини билмасликлари мумкин. 

 

Вазиятни тўғриласа бўлади?

 

Албатта, ҳаммасини тўғриласа бўлади. Ўз устида ишлайдиган мутахассис ҳаммасини уддалайди ва бунга кўп вақт сарфламайди.


Норезидентлар билан шартномавий муносабатлар борасида  тажрибага эга бўлмаган мутахассис барча жиҳатларни ўзлаштириши мушкул бўладими?


Йўқ, мушкул бўлмайди. У халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри тушунса бўлгани. Ва, албатта, қайси ҳужжатда қандай нормалар мавжудлигини билиши керак. Бунинг учун тажрибали солиқ маслаҳатчиси раҳбарлигидаги битта тренинг ёки семинарда иштирок этишнинг ўзи етарли бўлади. «Norma» профессионал ривожланиш маркази томонидан май ойида шундай тадбирлардан бирини ўтказиш режалаштирилмоқда. Семинар доирасида нафақат норезидентлар иштирокидаги битимларнинг солиқ оқибатлари ҳақида сўз боради, балки тингловчиларнинг саволларига жавоблар берилади. Мазкур ҳаволадан ўтиб, семинарга ёзилиш мумкин.


Сиз эндигина иш бошлаётганларга қайси жиҳатларга эътибор қаратишни тавсия қиласиз?


Кўпинча хатога йўл қўйилишига сабаб бўладиган икки жиҳат мавжуд.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётига киришишдан олдин ҳамкорингиз давлати билан тузилган битимни ва унга баённомаларни ўрганиб чиқиш керак. Баённомада битимнинг у ёки бу нормаларини қўллашга доир тушунтиришлар берилади. Норманинг юридик жиҳатдан кучга киритилиши ва бекор қилиниши баённомада қайд этилган ҳолларга асосланган бўлиши мумкин.


Иккинчиси. Халқаро шартнома бўйича имтиёзларни қўллаш учун норезидент халқаро шартнома амалда бўлган давлатнинг резиденти ва ҳақиқатан ҳам даромад бенефициари ҳисобланишини тасдиқлаши керак бўлади. Бу эса норезидент солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши кераклигини англатади. Халқаро амалиётда бундай ҳужжат консуллик легаллаштирувидан ўтиши ёки апостиль қўйилиши лозим. Бироқ Гаага конвенциясининг консуллик легаллаштируви бекор қилинганлиги тўғрисидаги нормаси бошловчиларни чалғитиб қўймоқда. Гап шундаки, ҳамма давлатлар ҳам мамлакатимиз билан апостиль қўйиш амалиётига ўтишмаган. Хусусан, Германия, Бельгияда ҳозирга қадар консуллик легаллаштируви амалиёти мавжуд.


Бироқ, одатдагидек, қийинчиликлар кўпроқ бошланишида бўлади.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16