Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ирина Грушена: «Юзма-юз аттестацияда ҳаяжон бўлмади»

12.06.2018

Рус тилида ўқиш

 «Бухгалтерлар малакасини баҳолаш Вir.uz тизимида аттестациядан муваффақиятли ўтганимдан кейин ўзимга бўлган ишонч янада ортди», - деб таъкидлайди «MTEGRA» МЧЖ бухгалтери Ирина Грушена интервьюсида.



Ирина Грушена ─ «Norma» компанияси Telegram-канали обуначиси. Ирина хабарлар тасмасини кўраётиб, Вir.uz тизими ҳақидаги эълонга кўзи тушди. Шу тариқа бухгалтер-кассир аттестатини олиш учун уриниб кўришга қарор қилди.



– Ирина, нима учун бухгалтер-кассир мутахассислигини танладингиз?


– Эҳтимол, кўпчилик маррани юқори олиб бир йўла бош бухгалтер мутахассислигини танласа керак.  Хусусан, аттестацияда бош бухгалтер мутахассислигига топшираётган қиз ҳам бор эди. Иккинчи босқичда уни кўрмадим, у ўтолмаган экан. Омади келмаганига у саволлар касбий мавзуларни кенг қамраб олган экан, деб изоҳ берди. Мен ҳам бош бухгалтер аттестатини олмоқчиман, лекин мақсадимга эришиш учун бошқача йўлни танладим.



Касбий мажбуриятларимдан келиб чиқдим. Мен бухгалтер-кассир бўлиб ишлайман. Бу оддий мутахассислик бўлиб кўринади. Бироқ амалиётда катта тажрибага эга бўлган ва бухгалтерияда юқори поғоналарни эгаллаган ҳамкасбларим ҳам кўпинча саволларимга жавоб бера олмайдилар. Вir.uz ёрдамида саволларимга жавоб топдим ва ўз касбий қудратимга ишонч ҳосил қилдим.  Ўқув тестларидан бошладим. Тизим билан илк танишувдан сўнг охиригача боришга қарор қилдим. Хато қилганда жавоб ўрнида аниқ норматив ҳужжатларга ҳаволалар билан содда тилда ёзилган ўқув материалининг тавсия этилиши жуда яхши ўйланган.



– Юзма-юз аттестацияга боришдан қўрқмадингизми?



– Йўқ, ҳеч ҳам қўрқмадим. Электрон сертификат олганимда эса қоғоз кўринишидаги ҳақиқий сертификат соҳибига айланиш истаги пайдо бўлди.



Бошида аудиторияга кирганимда, албатта, ҳаяжонда эдим. Бироқ биринчи босқич –  топширилган тест якунлари бўйича ўз натижаларимни кўргач, анча дадиллашдим. Мен битта хато қилиб 97 балл тўплаган эдим. Қолганларини уддалаш осонроқ бўлди.



Биласизми, бир муддат менга ўқув курсидаги масалаларни ечишдан кўра, бевосита имтиҳон масалаларини ечиш осонроқдек туюлди.



– Умуман олганда, кутган натижангизга эришдингизми?


– Кетган вақтимга ачинмайман. Мураккаб саволларимга жавоб топдим, зарур билим ва кўникмаларни эгалладим. Бунда ноқулайликларни сезмадим: бўш вақтимда шуғулландим. Тизим яратувчилари барча жиҳатларни ҳисобга олишган экан. Муҳими нархлар ҳам мақбул – ойига 5 минг сўмдан. Бу келажакка инвестициялар демак.



Бундан ташқари, мен ўқишни давом эттиришга қарор қилдим. Кейинги куни аттестациядан ўтгач, «Ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» ихтисослиги бўйича ўқув тестини бошлаб юбордим.  Иккинчи саволдан ўтолмай қолдим. Хавотирга ўрин йўқ, ахир бу ўқув тести ҳисобланади. Ундан ўтиб, навбатдаги бевосита имтиҳонга, албатта, бораман. Шу тариқа бош бухгалтергача етаман.


Бундай ўқиш имконияти учун BIR.UZ дан миннатдорман. 

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум