Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Иш ҳақи ва нафақалар: қандай тўғри ҳисоблаш мумкин

25.08.2018

Рус тилида ўқиш

28 август куни «Norma» профессионал ривожланиш маркази бухгалтерлар ва кадрлар бўйича ходимларни «Нормал меҳнат шароитларидан оғишганда иш ҳақи. Нафақалар (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парваришлаш ва бошқа нафақаларни) тўлаш. Таътил пули ҳисоб-китоби» семинарига таклиф қилади.

 

Машғулотларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлаш услубияти бошқармаси бош мутахассиси Наталья Петровна Клевцова ўтказади.

Тингловчиларга қуйидаги ҳолатларда иш ҳақини тўғри ҳисоблаш тўғрисида батафсил маълумот берилади:

  • иш вақтидан ташқари ишланганда;
  • дам олиш ва байрам кунларида ишланганда;
  • тунги вақтдаги иш – вахта усулида ишланганда;
  • ҳудудий (туман) коэффициентлари тўланадиган ноқулай меҳнат шароитларида;
  • касаначиликда;
  • дала шароитида;
  • зарарли ва оғир меҳнат шароитларида;
  • иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда.

 

Семинарнинг иккинчи қисми ижтимоий нафақаларни тўлашга бағишланади. Қуйидаги масалаларни муфассал кўриб чиқиш режалаштирилмоқда: 

  • вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, шунингдек ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари кимларга ва қачон тўланади;
  • қайси ҳолатларда нафақа тўланмайди;
  • касаллик бўйича нафақани тўлаш ва нафақа миқдорини белгилаш учун иш стажи қандай ҳисобланади;
  • қайси даромад турлари нафақа ҳисоб-китобига киритилади;
  • умумий тартибда ва алоҳида ҳолатларда нафақа суммаси қандай ҳисобланади.

 

Ушбу ҳавола бўйича ўтиб, семинар ҳақида янада батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-12-11
  • USD:8312.64 (--2.21) сум
  • EUR:9456.46 (+48.21) сум
  • RUB:125.22 (+1.37) сум