Ўзбек тилидаги «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»нинг иккинчи қисми сотувга чиқарилди. knigi.uz интернет-дўкони маъмурияти энди икки жилдли оммабоп янги нашр ҳам ўзбек, ҳам рус тилида мавжуд эканлигига эътиборингизни қаратади.
Ф.Г. Ғуломова ва У.Т. Файзиеваларнинг «Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма»си ёрдамида минглаб билимдон бухгалтерлар етишиб чиқди.
Ўқув материали содда баён этилгани туфайли китоблардан кўпинча қуйидаги мақсадларда фойдаланадилар:
- касбга оид бошланғич маълумотларни мустақил ўзлаштириш учун;
- бошловчи ва амалиётчи мутахассислар учун дастуриламал сифатида;
- бухгалтерия ишини ўргатувчи муассасаларда дарслик сифатида.
Ўқувчилар билдирган фикр-мулоҳазалар шундан далолат беради.
Китоб мулкчиликнинг турли шаклидаги корхоналарда бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш учун зарур кўникмаларни ҳосил қилишда ёрдам беради.
2018 йилги нашрда аввалги 5-нашри чиқарилганидан буён қонун ҳужжатларига, шу жумладан Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига киритилган барча ўзгартиришлар инобатга олинган.
Узоқ вақт мобайнида фақат рус тилидаги қўлланма сотилди. Энди ўзбек тилидаги икки жилддан иборат китобни сотиб олиш имкони бор.
knigi.uz интернет-дўконида ўзингизга керакли нашрни танлаб, унга буюртма беринг.