ЖШДС бўйича ҳисоботларни топшириш вақти яқинлашмоқда. Қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш мумкин? Бу саволга САР/CIPA халқаро сертификати ва DipIFR дипломи соҳиби, солиқ ва бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига доир масалалар бўйича маслаҳатчи Игорь Аипкин жавоб беради.
ЖШДС ҳисоб-китобида турфа хил хатолар учрайди. Бироқ муаммо юзага келишига кўпинча улар сабабчи бўлмайди. Аксарият бухгалтерлар ўзларини оқлаш ниятида: «Менинг дастурим шундай ҳисоблайди» дейдилар. Бироқ бухгалтер бу ундан жавобгарликни соқит қилмаслигини англаши лозим. Барча ҳисоб-китоблар тўғри юритилиши керак.
Компьютер дастури бухгалтер киритган маълумотлар асосида ҳисоблайди. Шундай экан, ҳаммаси ахборотнинг қанчалик аниқ қайд этилганлигига боғлиқ.
Мутахассис солиқ ставкаларидаги ўзгартиришларни назардан қочиргани боис кўп хатога йўл қўяди. Солиқни ҳисоблаб чиқариш хусусиятларини унутиб қўядилар. Масалан, солиқ шкала бўйича ҳисобланиши кераклигига қарамай, энг юқори ставкага асосланиб ҳисоблайдилар.
ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш хусусиятлари – катта мавзу. Амалиётда юзага келган барча саволларга жавоб беришга тайёрман. 12 апрель куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган «2018 йилда ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш. Савол-жавоблар» семинарига ташриф буюринг.
Олдиндан рўйхатдан ўтиш ёдингиздан чиқмасин.
Комментарии (1)
Добавить комментарийadb1983 :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!