Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Китоблар етказиб берилади

06.06.2018

Рус тилида ўқиш


«Norma» иқтисодий-ҳуқуқий нашриётининг knigi.uz китоб интернет-дўкони иш бошлади. Ассортиментда – бошловчилар томонидан ҳам, тажрибали кадрлар ходими, бухгалтерлар ва раҳбарлар томонидан ҳам талабгир ўқув-маълумотнома адабиёти мавжуд.  

 

 «Norma» нашриёти Ўзбекистон иқтисодий-ҳуқуқий адабиёти бозорида кўп йиллик иш тажрибасига эга. Ҳар ойда ҳам босма кўринишда, ҳам компакт-дискларда янги китоблар чиқарилади. Бу ҳақда «TopPRINT» МЧЖ директори ўринбосари Геннадий Безгин маълум қилди.

 

– Геннадий Николаевич, нашриётга knigi.uz интернет-дўкони нимага керак?

 

– Бизга у ёки бу китобни қандай сотиб олиш мумкин, дея norma.uz сайти орқали ҳар доим савол берадилар. Биз офисимизга ёки китобларимиз сотиладиган фалон дўконга келинг деб жавоб берамиз. Бу – ноқулай! Натижада ўқувчи зарур китобни олмайди, биз ҳам уларни кичик тиражда босиб чиқарамиз. Интернет-дўкон очиш ушбу муаммоларни ҳал қилади. Энди харид қилиш учун ҳеч қаёққа бориш керак эмас, уни ўқувчи кўрсатган манзилга элтиб берадилар.   

 

Knigi.uz интернет-дўконидан кўп китобларни харид қилиш мумкин. Яқинда «Учет денежных средств» китобини босиб чиқардик, у тобора оммалашиб бораётган bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими материаллари асосида чиқарилди. Яқин орада «Учет средств нематериальных активов» китоби чиқади. Қонунчиликдаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда биз қайта нашр қиладиган талабгир нашрлар бор. Булар меҳнат қонунчилиги соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаевнинг китоблари, Феруза Ғуломованинг бухгалтерия ҳисоби бўйича қўлланмаси ва бошқа кўплаб нашрлардир. Нашриёт исталган пайт керак бўлиб қолиши мумкин бўлган луғатлар, қонун ҳужжатлари тўпламлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босиб чиқаради.     

 

– Янги лойиҳа ишга туширилиши қандай ўзгартиришлар киритади?

 

– Шу пайтгача «Norma» ахборот-ҳуқуқий порталининг «Norma» китоблари» бўлими бизга фақат витрина сифатида хизмат қилган. Интернет-дўкон очилиши билан ҳаммаси анча қулайлашди. Ўқувчилар knigi.uz сайтига кириб, сотувга қўйилган бутун ассортимент билан танишибгина қолмай, буюртма ҳам беришлари мумкин. Ҳақини PayMe ёки Сlick тўлов тизимлари иловалари ёрдамида, юридик шахслар учун эса – сайтда автоматик равишда расмийлаштириладиган счёт орқали пул ўтказиш йўли билан тўлаш мумкин. Буюртмани харидор кўрсатган исталган манзилга етказиб беришга тайёрмиз.

 

– Интернет-дўкон қандай ишлайди?

 

– Буюртма ҳақининг тўланиши оферта, яъни харид шартларига тўлиқ розиликни англатади. 100% олдиндан ҳақ тўланади. Сайтда биргина нашрнинг иккита нархи кўрсатилган: етказиб бериш билан ва етказиб беришсиз. Етказиб бериш мижозга атиги беш минг сўмга тушади ва максимал даражада тез амалга оширилади. Эслатиб ўтаман, юридик шахслар вакилларига китоблар ишончнома тақдим этганларида берилади. Етказиб беришсиз сотиб олинган китобни олиш учун нашриёт офисига мурожаат қилиш керак бўлади. 

 

– «Етказиб бериш билан» сотиб олинган китоб мижозга етиб бормаса-чи?

 

– Китоблар қиймати эълон қилинган буюртма бандеролларда мижозга топшириш шарти билан почта орқали жўнатилади. Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ бундай жўнатиш шакли буюртмачининг қўлига етказиб берилишини кафолатлайди.

 

Бунда харидорлар билан доим алоқада бўламиз, кўзда тутилмаган вазиятларни ҳал этишга тайёрмиз. Телефонимиз (90) 174-29-81. Буюртмачи китобни олишига ишончи комил бўлиши керак. Сиз китобни олганингизни тасдиқлаб имзо чеккан хабарномани почтадан олгач, буюртмани ёпамиз. 

 

– Буюртма неча кунда етказиб берилади?

 

– Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича буюртма уч-тўрт кун ичида етказиб берилади. Китобларни республикамизнинг энг олис ҳудудларига етказиб беришга узоғи билан йигирма кун ажратамиз.

 

– Бандеролни олиш учун почтага боришга тўғри келмайдими?

 

– Йўқ. Биз мижозга етказиб бериш шартларида посилкани буюртмада кўрсатилган манзилга жўнатамиз.

 

– Китоб ҳақини юридик шахс тўлаган бўлса, у қандай кирим қилинади?

 

– Буюртма расмийлаштирилиши ва унга олдиндан ҳақ тўланиши буюртмачининг офертани қабул қилганлигини англатади. Оферта ва почтальондан олинган етказиб бериш тўғрисидаги квитанция корешоги битимни бухгалтерияда ҳисобга олишга асос бўладиган ҳужжатлар ҳисобланади. Китобни ўзи олиб кетганда эса томонлар ҳисобварақ-фактура расмийлаштирадилар.  

 

– Китобга шикаст етказиб олиб келинганда нима қилиш лозим?

 

– Барча китоблар жўнатилишидан аввал сифат назоратидан ўтади ва буюртмачига фақат лозим даражадаги сифатга эга нашрлар жўнатилади. Шунга қарамай шикастланган китоб олсангиз, зудлик билан, олган пайтингиздан бошлаб бир суткадан кечиктирмай Telegram орқали (90) 174-29-81 рақамига нуқсоннинг фотосурати ва даъво билдирилган хабарни жўнатинг. Шикаст етказилган китобни янгисига алмаштириш ниятида сиз билан боғланамиз. 

 

– Ўқувчи танловда адашганини билса, лозим сифатдаги олган китобини алмаштира оладими?

 

– Интернет-дўконда ҳар бир нашр тўғрисида ўқувчи бу китоб унга керак ёки керак эмаслигини тушуна олиши учун етарли ахборот берилган. Бироқ китобни олгандан кейин ўн кун ичида уни тенг баҳоли ёки қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқасига алмаштиришни истаса, буни амалга оширамиз.

  

Олег Гаевой суҳбатлашди.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум